Kolleksiya
Коллексия (лотинча: cоллеcтио — тўплаш, тўплам) — бир турдаги ёки умумий мавзуда бирлаштирилган нарсалар ёки санъат асарлари (жумладан, китоб, қўлёзма, картина, гравюра, чинни, марка, танга ва ҳоказо) тўплами. Коллексия тузиш материал йиғиш, таҳлил қилиш ва тартибга солишни назарда тутади. Бир хил буюм ёки мавзу билан боғлиқ ашёларни, санъат асарларини тўплаш, йиғиш қадим пайтлардан маълум. Ўзига ёққан буюм ёки ашёларни ўрганиш, бир-бири билан солиштириш ва ҳар бирида ўзига хосликни кашф этиш, уларнинг янги қирраларини очиш тўпловчига завқ бағишлайди, уни янги топилмалар қидиришга ундайди. Хусусий бадиий Коллексиялар музейда доимий ёки даврий кўргазма ашёларини ташкил қилади, баъзан музей ёки давлатга совға тариқасида такдим этилади. Музейшуносликда Коллексия мавзу, сана, услуб, типология ва бошқа хусусиятлари билан ажралиб турадиган шахсий тўпламнинг бир қисмини билдиради. Ўзбекистон давлат санъат музейи, Амалий санъат музейи, Ўзбекистон давлат табиат музейи шундай тўпламлар асосида юзага келган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |