Kollizion normalar
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Коллизион нормалар - фуқаролик, оила, меҳнат ва халқаро тусдаги бошқа ҳуқуқий муносабатга қайси давлат ҳуқуқи қўлланиши лозимлигини кўрсатувчи меъёрлар. Коллизион ҳуқуқ таркибига киради. Бундай ҳуқуқий муносабат юзага келган пайтда суд ёки бошқа давлат органи олдида мазкур муносабатга шу давлатнинг миллий ҳуқуқини ёки чет эл ҳуқуқини қўлланиш лозимлиги масаласи ҳал қилинади. Ўзбекистон ФКнинг 6 бўлимида халқаро хусусий ҳуқуқ нормаларини фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларга нисбатан татбиқ қилишнинг умумий қоидалари, жисмоний ва юридик шахслар, шахсий номулкий ҳуқуқлар, интеллектуал битимлар, вакиллик, даъво муддати, ашъёвий ҳуқуқлар, шартнома ва шартномадан ташкари мажбуриятларга, ворислик ҳуқуқига оид Коллизион нормаларлар белгилаб берилган. Уларга кўра, жисмоний шахс қайси мамлакат фуқароси бўлса, шу мамлакат ҳуқуқи унинг шахсий қонуни ҳисобланади. Шахс икки ёки ундан ортиқ фуқароликка эга бўлган такдирда, у қайси мамлакат билан энг кўп узвий боғланган бўлса, унинг учун ўша мамлакат ҳуқуқи шахсий қонун ҳисобланади. Фуқаролиги бўлмаган шахс қайси мамлакатда доимий яшаб турган бўлса, ўша мамлакат ҳуқуқи унинг шахсий ҳуқуқи ҳисобланади. Жисмоний шахснинг ҳуқуқ ва муомала лаёқатлари унинг шахсий қонуни билан белгиланади. Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ЎзРда фуқаролик ҳуқуқ лаёқатида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан тенг равишда фойдаланади. Ўзбекистон Республикаси қонунлари ёки халқаро шартномаларда белгиланган ҳоллар бундан мустасно (ФК, 1168, 1169-моддалар).[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |