Коллоидлар, коллоид системалар (юн. колла — елим ва эидос — кўриниш) — дисперс фаза зарраларининг ўлчами 1 нм.дан 100 нм гача бўлган юқори (ултрамикрогетероген) дисперс системалар; дисперс фаза зарралари нисбатан йирикроқ (100 нм дан катта) бўлган микрогетероген ва дагал системалардан фарқли равишда ултрамикрогетероген системалар учун дисперс фаза зарраларининг жадал броун ҳаракати тавсифли.

Дастлаб коллоид кимё фанига асос солган инглиз олими Томас Грем 1861-йилда эриган моддаларнинг пергамент қоғоз орқали сувга ўтиш (диффузияланиш) хоссасини текшириб, кристалл моддалар (ош тўзи, шакар) эритмалари фаол диффузияланиши, аморф моддалар (гидроксиллар, елим, албумин, желатина, крахмал ва бошқалар) эритмалари эса жуда секин диффузияланишини аниқлади ва уларни тегишлича "кристаллоидлар" ва "коллоидлар" деб атади. Унинг фикрича, кристаллоидлар сувда эриганда чин эритмалар, коллоидлар эри ганда эса коллоид эритмалар ҳосил бўлади. Лекин кейинчалик 1869-йилда рус олими И. Г. Боршчов коллоид моддалар кристалл ҳолда ҳам бўлиши мумкинлигини кўрсатди. Сўнгра П. П. Веймарн, коллоид ҳолатда 200 тадан ортиқ модда тайёрлаб, моддалар шароитга қараб коллоид ҳолатда ҳам, кристаллоид ҳолатда ҳам бўла олишини исботлади. Модданинг коллоид ҳолати нафақат кимёда, балки биология, тиббиёт, технология ва қишлоқ хўжалигида ҳам ниҳоятда муҳим ўрин тутади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил