Коллоксилин — нитрат кислота ва селлюлозанинг мураккаб эфирлари (қаранг Нитроцеллюлоза). Рангсиз, қаттиқ аморф модда, спирт ва эфир аралашмасида эрийди. Локлар, нитроэмаллар, кинотасма, коллодий ва бошқа тайёрлашда ишлатилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил