Коллоквиум (лотинча cоллоқиум — суҳбат) — 1) таълим тизимида талабаларнинг билим даражасини аниқлаш ва ошириш мақсадида ўтказиладиган ўқув машғулоти шаклларидан бири, талабанинг ўқитувчи билан суҳбати. К.да ўрганилаётган курснинг, одатда, семинар ва бошқа амалий ўқув машғулотлари тематикасига кирмаган айрим қисм, бўлим, мавзу, масалалари ҳамда таълим олувчиларнинг реферат, лойиҳа ва бошқа ишлари муҳокама қилинади; 2) маърузалар тингланиб, муҳокама қилинадиган илмий йиғилиш.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил