Колорадо (инглизча: Cолорадо Ривер, испанча: Рíо Cолорадо) — АҚШдаги дарё, қуйи қисми Мексика ҳудудидан оқади. Ўз. 2334 км (Грин-Ривер ирмоғи билан 3200 км), ҳавзасининг майдони 635 минг км². Қояли тоғлардан бошланиб, Тинч океаннинг Калифорния қўлтиғига қуйилади. Юта ва Аризона штатларининг чала чўл ва чўлли ҳудудларидан оқади. Колорадо платосини кесиб ўтишда умумий ўз. 800 км гача бўлган чуқур канёнларни ҳосил қилади, жумладан, жаҳондаги энг йирик канёнлардан бири — Катта Канён ҳам ўша ерда. Йирик ирмоқлари — Грин-Ривер, Сан-Хуан, Литл-Колорадо, Хила. Дарё Кояли тоғлардаги қорлардан тўйинади, апрел—июл ойларида тўлиб оқади, кўз ва қишда камсув. Ўртача сув сарфи 508 м³/сек., қуйи оқимида АҚШнинг Калифорния соҳилларидаги шаҳарларини сув билан таъминлаш ва ирригация мақсадларида ишлатилиши натижасида суви камайиб кетади. Колорадода йирик сув омборларини юзага келтирган Глен-Канён-Дам ва Гувер тўғонлари, ГЕСлар қурилган. Қуйилиш жойидан 228 км масофада кема катнайди.[1]

Колорадо
инглизча: Cолорадо


Жойлашуви
Давлат

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил