Koloratura
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Колоратура (итал. cолоратура — безак) — Европа (асосан, Италия) вокал санъатида юзага келган, ўта моҳир (виртуоз)лнк билан қўлланиладиган мураккаб оҳанг безаклари ва машклар. К. ўрта асрлардаги мотет, мадригал, шансон каби жанрлар ижрочилигида шаклланган. Айниқса, ХВИИ—ХИХ асрларда италян опера арияларида кенг қўлланган. В. Моцарт, Ж. Россини, Л. Делиб, Ж. Верди, Р. Штраус, М. Глинка, Н. Римский-Корсаков, Р. Глиэр ва бошқа К.дан (таъсирчан бадиий восита сифатида) фойдаланган. Яқин ва Ўрта Шарқ мусиқа ижрочилиги — муғанний, ошиқ, ҳофиз, бахши, оқин ва бошқа санъатидан К.симон нола ва машқлар кенг ўрин олган. К. машқларини ижро эта оладиган, ўзгаришларга бой аёлларнинг баланд овози К.ли сопрано дейилади. Ўзбек хонандаларидан Н. Аҳмедова, М. Раззоқоваларнинг овози К.ли сопранодир.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |