Колориметрия (лот. cолор — ранг ва ... метрия) — рангларни ва улар орасидаги тафовутларни ўлчаш ва миқдорий жиҳатдан ифодалаш усуллари. Моҳияти 3 асосий ранг (қизил, яшил ва зангори ранглар) нинг танланган тизимида ранглар координаталарини аниқлашдан иборат. Бунда текширилаётган рангдан фарқ қилмайдиган ранг танланади. Ранглар колориметр асбобида ўлчанади. Рангларни миқдорий ифодалаш усуллари ёруғлик техникасида (ёритиш асбобларини ишлаб чиқиш учун), рангли кино, телевидение ва бошқа соҳаларда қўлланади. Машқ қилавериш натижасида одам кўзи 10 мингдан оптиқ, ранг ва тусларни фарқлаши мумкин. Кўп рангли фотометрия усулида юлдузларнинг рангларини миқдорий жиҳатдан ўрганиш юлдузлар К.си деб аталади. Бунда аниқбир юлдузнинг фотосуратлари олинади ёки фотоэлектрик усулда турли ёруғлик филтрлари орқали унинг ёрқинлиги ўлчанади. Эритмалардаги моддалар консентрациясини ўлчаш учун мўлжалланган асбоб кимёвий К. дейилади. Бу асбобни иши бўялган эритмаларнинг ўзидан ўтаётган ёруғликни ютишига асосланган. У ёруғлик филтрлари тўплаш билан таъминланади (қаранг Рангларни ўлчаш).[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил