Колорит (итал. cолорито, лот. cолор — ранг, бўёқ) — тасвирий санъат асарлари (кўпинча рангтасвир) воқеликни реал ва ифодали тасвирлашда рангларнинг ўзаро мутаносиблиги. Воқеликни таъсирли тасвирлаш воситасининг таркибий қисми бўлган К. асарнинг ғояси, мазмуни, даври, услуби ҳамда муаллифнинг шахсига боғлиқ. Тарихда воқелик тасвирида маҳаллий ранглар озми-кўпми чекланиб, рамзий ранглардан кўпроқ фойдаланиш (ўрта асрлар санъатида) ва воқеликни барча бўёкларда (унинг ранги, тусй, нурсоя ва бошқалардан фойдаланиб) рангдор ифодалаш анъанаси шаклланган. К. ранглар уйғунлигига кўра, илиқ (қизил, сариқ, зарғалдоқ) ёки совуқ (кўк, яшил, бинафша), сокин ва жиддий, ёруғ ёки тўқ, рангдорлигига кўра, ёрқин, хира ва бошқа бўлиши мумкин. Ранглар уйғунлиги, унинг тўлдирилиши ва кескинлигига амал қилиб, бетакрор ва мураккаб К. яратилади (Веласкес, Тициан, В.И. Суриков, И.Е. Репин, Ўзбекистонлик рассомлардан П. Бенков, Ў. Тансиқбоев, 3. Ковалевская, Ч. Аҳмаров ва бошқаларнинг асарлари).

Нақшларда К. бирорта ранг (зангори, яшил, қизил, жигарранг ва бошқалар)нинг ҳукмронлигига асосланилади, қолган ранглар унга бўйсундирилади. Масалан, яшил ранг муҳитида барча ранг туслари яшил рангга бўйсундирилади.

Шунингдек, К. бирор нарсанинг ўзига хос томонлари мажмуини ҳам англатади. Мас, бадиий асарнинг ўзига хос хусусиятлари (давр, миллийлик ва бошқалар).[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил