Kolrabi
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Колраби, Колраби карами (Брассиcа гонгйлоидес Л.) — икки йиллик сабзавот экини, карамнинг бир тури. Биринчи йили поямева беради; иккинчи йили эса гул новдалар чиқариб, гул ва уруғ ҳосил қилади. 2 та кенжа тури: осиё кенжа тури (ссп.асиатиcа Лизг.) ва ғарбий европа кенжа тури (ссп.оccидентали — эуропаэа Лизг.) бор. Илдиз тизими кучли ривожланган. Поя — мева шаклланишида 7—8 чинбарг чиқаради. Туббарги кичкина. Барги бандли, учбурчак ёки тухумсимон. Диаметри 10—15 см йўгонлашган, шакли шолғомни эслатадиган поя меваси билан қолган барча карамлардан ажралиб туради. Ранги оч-кўкимтир, бинафша ёки қизғиш. Тупроқ қуруқ, намлик кам бўлса поямеваси майда, дағал бўлади. Экин жуда эртапишар, ниҳоллар пайдо бўлганидан кейин 65—80 кундан сўнг ҳосил йиғиштирилади. Кечпишар навларининг ўсув даври 120—150 кун. Эртапишар навларининг ҳосилдорлиги 120—240 с/га, кечпишарлариники 500—600 с/га. Ўзбекистонда Оқ Вена 1350 эртаги нави экилади. К.нинг экиш муддати ва парваришлаш технологияси оддий карамникига ўхшаш.
Адабиёт
- Лебедева А.Т., Ершов И.И., Бунин М.С., Ваш огород. Колраби, М., 1994.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |