Колюрия (cолуриа) — раънодошлар оиласига мансуб илдизпояли кўп йиллик ўт. Йўғон илдизпоя ҳосил қилиб ўсади. Илдиз бўғзи барглари бандли, поядагилари бандсиз, майда. Гули сариқ, якка ёки тўпгул. Меваси кўп ёнғоқли. Жанубий Сибир, Шимолий Мўғулистон ва Хитойда 5—7 тури бор. Олтой, Шарқий Қозоғистон, Красноярск улкасининг жан. ва Тувадаги дашт ва тошлоқ тоғ ён бағирларида бир тури учрайди. Илдизпоя ва илдизидан эвгенолли эфир мойи олинади. Маҳаллий халқ илдизпоя ва илдизини чой сифатида ва тамакини хушбўй қилиш учун ишлатади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил