Командор ороллари – Тинч океан билан Беринг денгизи оралиғидаги ороллар. РФ Камчатка вилояти таркибида. Умумий майдони 1848 км². Базалт ва андезитлардан тузилган. Релефи тоғли. Бал 751 м гача. Зилзила бўлиб туради. Иқлими океан иқлими. Ёзи салқин. Августнинг ўртача температураси 10°, феврал ники — 4°. Ўртача йиллик ёғин 500 мм. Океан ўтлоқлари ва тоғ тундраси билан қопланган. "Қушлар бозори" бўлиб туради, денгиз мушуги, сивуч ва калан (Камчатка қундўзи) бор. Аҳоли, асосан, балиқ ва денгиз ҳайвонларини овлаш, даррандачилик (кўк шимол тулкисини урчитиш) билан шуғулланади. 1741-йилда шу оролларни очган ва командор унвонига эга бўлган В.Беринг номига қўйилган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил