Комаров астрагали (лотинча: Астрагалус комаровии) — бурчоқдошлар оиласи, астрагал туркумига кирувчи ўт ўсимлик. Ҳаётий шакли бута. Биринчи марта украиналик ботаник Владимир Ипполитович Липский томонидан тасвирланган. Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига камёб, эндемик тур сифатида киритилган. Қашқадарё вилояти, ғарбий Ҳисор тизмаси ҳудудида тарқалган[1].

Комаров астрагали
Илмий таснифлашUshbu tasnifni tahrirlash
Олам: Эукариотлар
Тип: Гулли ўсимликлар
Синф: Икки уруғпаллалилар
Туркум: Астрагал
Оила: Бурчоқдошлар
Бинар номи
Астрагалус комаровии

Тавсифи

Бўйи 1 м га етадиган кўп йиллик бута. Пояси тик ўсади, юқори қисми шохланган, ташқи қобиғи қўнғир рангда. Барглари 6-9 жуфт овал ёки чўзиқ эллипссимон шаклда, учи бироз ўткир, устки томони деярли туксиз, остки қисми сийрак тук билсн қопланган. Гуллари икки жинсли, шакли қувурсимон, шингил тўпгулда жойлашган. Шингили зич, тухумсимон, узунлиги 5 см. Гултожибарглари бинафша ёки оч пушти рангда. Ҳашаротлар ёрдамида чангланади. Уруғчибарги туксиз ёки майин туклар билан қопланган. Июн-июл ойларида гуллаб, меваси июл-августда пишиб етилади. Меваси — дуккак мева. Дуккаги бандсиз, чўзиқ ёки қалами шаклда, узунлиги 12-18 мм, эни 4 мм, ўткир учли, қалин, қора, кичик, ярим ётиқ ҳамда узун, сийрак туклар билан қопланган. Уруғи орқали ко'паяди

Тарқалиши ва ўсиш шароити

Кам учровчи эндемик тур бўлиб, табиатда якка ҳолатда ўсади. Қашқадарё вилояти ғарбий Ҳисор тизмасининг Кўл ва Шут қишлоқлари атрофида тарқалган. Тоғларнинг ўрта қисмидаги майда жинс тупроқли ёнбағирларда, на'матак ва арчалар остида ўсади. Ҳисор давлат қўриқхонаси ҳудудида муҳофаза остига олинган[2].

Манбалар

  1. ↑ „Астрагал Комарова - Астрагалус комаровии-Описание таксона - Плантариум“. 2015-йил 12-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 28-апрел.
  2. ↑ Ўзбекистон Республикасининг Қизил китоби И жилд, 2019.