Komarovo
„Комарово“ (русча: Комарово) — совет ва рус актёри ҳамда хонандаси Игор Скляр ижро этган қўшиқ. Қўшиқ куйини Игор Николаев, матнини эса рус шоири Михаил Танич ёзган. „Комарово“ қўшиғи Скляр репертуаридаги энг машҳур тароналарнинг биридир.
| „Комарово“ | |
|---|---|
| Игор Скляр қўшиғи | |
| Чиқарилган санаси | 1985 |
| Давомийлиги | 2:08 |
| Қўшиқ муаллиф(лар)и | Михаил Танич |
| Бастакор(лар) | Игор Николаев |
| Клипи | |
| „Комарово“ ЁуТубеда | |
Қўшиқда Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрига тегишли Комарово аҳоли пункти ҳақида сўз боради. Комарово Санкт-Петербургга қарашли Куротрний раён ичидаги аҳоли пункти бўлиб, унда қўшиқда таърифланган қоялар йўқ. Бундан ташқари, қўшиқда айтилганидек Комаровода тўфонлар кузатилмайди. Фин қўлтиғида жойлашган Комаровода таниқли совет олимлари, шоирлари ҳамда санъат арбоблари ҳордиқ чиқарган.
Қўшиқни Николаев ҳарбий хизматда юрганида ёзган[1]. Скляр қўшиқни ҳазил ўлароқ ёзиб олганини, на Николаев, на ўзи у оммалашишини кутмаганини айтган. Қўшиқни илк бор 1984-йилнинг 3-ноябрида Николаевнинг дўсти, „Молодёжний вечер в Останкино“ (русча: Молодёжный вечер в Останкино) дастури олиб борувчиси Дмитрий Полетаев дастур давомида ижро этган[2].
1985-йил Скляр қўшиқни „Что? Где? Когда?“ ўйинидаги танаффус давомида ижро этиши ортидан бутун Совет Иттифоқи бўйлаб шуҳрат қозонган. 1985-йил „Начни сначала“ (русча: Начни сначала) филмида ҳамда таниқли „Сеними, шошмай тур!“ (русча: Ну, погоди!) мултфилмининг 16-сериясида ишлатилганидан кейин янада оммалашган. Қўшиқ кенг танилиши ортидан Скляр актёрликдан бутунлай воз кечиб, хонандалик билан шуғулланиш ҳақида ўйлай бошлаган, аммо пировардида актёрлик фаолиятини давом эттирган.
Қўшиқни бир неча хонанда, жумладан, Иванушку Интернатионал гуруҳи, Максим Галкин ҳамда Николаев ижро этган. Хусусан, Николаев қўшиқни 2012, 2018-йилларда шоир Танич хотирасига бағишланган консертларда ижро этган.
Манбалар
- ↑ „Как ради увольнительной родился хит про "Комарово"“ (русча). Настроение (23-август 2019-йил). Қаралди: 10-июл 2022-йил.
- ↑ „История песни Комарово“ (русча). Свирелин. Қаралди: 10-июл 2022-йил.