Komiklik
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Комиклик (юн. комикос — қувноқ, кулгили, комос — Юнонистонда узумчилик ва виночилик худоси Дионис шарафига утказиладиган байрамда одатдагидан бошқача кийимда қатнашган қувноқ одамлар) — эстетика тушунчаси. Кулгилиликни англатади. Келиб чиқиши халқ кулгили ўйинларига бориб тарқалади. Муайян ижтимоий ҳодисанинг, кишилар хулқ-атворлари ва одатларининг обектив ҳақиқат ҳолга ва эстетик идеалга нисбатан вужудга келган номувофиқлигини кулги шаклида ифодалайди. К. турлича кўринишда янгилик билан эскиликнинг, мазмун билан шаклнинг, мақсад ва воситаларнинг, амал ва вазиятнинг, инсоннинг реал моҳияти ва унинг ўзи ҳақидаги фикрининг номувофиклигида юз бериши мумкин. Маданиятнинг ривожлана бориш жараёнида К. турлари — ўткир киноя, ҳазил, ҳажв ажралиб чиқси. Воқелик зиддиятларини ўзида акс эттирувчи К. учун карикатура (ҳажв), гротеск (муболаға) аломатлари муҳим ўрин тутади. Комедия жанри К.ка асосланади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |