Komil Allamjonov
Бу мақоланинг бетарафлиги шубҳа остидадир. Батафсилроқ маълумот учун мақола мунозарасига қаранг. (2025-02) |
- Зиёсферада исми Комил ва фамилияси Алламжонов бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.
Комил Исмоилович Алламжонов (1984-йил 18-сентабр) – ўзбек давлат ва жамоат арбоби, журналист. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев матбуот котиби (2017-йил 1-декабр[1] – 2018-йил 3-октабр), Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги директори вазифасини бажарувчи (2018-йил 28-ноябр[2] – 2019-йил 2-феврал), Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори вазифасини бажарувчи (2019-йил 4-феврал[3] – 2020-йил 29-январ), 2020-йил 31-январдан[4] бошлаб Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгашининг раиси. Шунингдек, 2022-йил 26-июлдан Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси раҳбарининг ўринбосари.
| Комил Алламжонов | |
|---|---|
|
| |
|
Мансаб даври 2017-йил 1-декабр – 2018-йил 3-октабр | |
| Президент | Шавкат Мирзиёев |
|
Мансаб даври 2018-йил 28-ноябр – 2019-йил 2-феврал | |
| Президент | Шавкат Мирзиёев |
|
Мансаб даври 2019-йил 4-феврал – 2020-йил 29-январ | |
| Президент | Шавкат Мирзиёев |
|
Мансаб даври 2020-йил 31-январ – ҳозиргача | |
|
Мансаб даври 2022-йил 26-июл – ҳозиргача | |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
Комил Исмоилович Алламжонов 1984-йил 18-сентябр |
Ҳаёти
1984-йил 18-сентябрда Тошкентда механик ва ҳамшира оиласида туғилган. Отаси – Шокир-Қориев Исмоил Алламжонович (1957-йил 9-майда туғилган) ВАЗ АЖ да автослесар, онаси – Шокир-Қориева Гулнора Ашировна (1961-йил 12-январда туғилган) Тошкент шаҳридаги 3-сон туғруқхонада катта ҳамшира бўлиб ишлаганлар.
2006-йилда Маннон Уйғур номидаги Тошкент давлат санъат ва маданият институтини „Телевидение ва радио режиссёри“ мутахассислиги бўйича тамомлаган. 2010-йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаб, „Иқтисодчи“[5] мутахассислиги бўйича иккинчи олий маълумотга эга бўлган. Инглиз тили бўйича билимларини ошириш мақсадида Гарвард университетида ўқиган.
Иш фаолияти
Меҳнат фаолияти давомида Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати бош мутахассиси, кейинчалик Давлат солиқ қўмитаси ахборот хизмати бош мутахассиси, 2005—2009-йилларда ДСҚ ахборот хизмати раҳбари вазифасини бажарувчи, 2009—2013-йилларда ДСҚ ахборот хизмати раҳбари – қўмита раисининг матбуот котиби лавозимларида ишлаган.
2010-йилда мамлакатнинг энг яхши матбуот хизмати раҳбари сифатида „Олтин қалам“ мукофоти билан тақдирланган.
Комил Алламжонов раҳбарлигида Давлат солиқ қўмитасининг солиқ.уз[6] интерактив сайти ишлаб чиқилган ва ишга туширилган. 2015-йил қўмитанинг расмий сайти Миллий интернет-танловда „Давлат бошқарувидаги энг яхши сайт“ деб тан олинган[7].
Давлат солиқ қўмитаси Ахборот хизмати раҳбари сифатида фаолияти давомида ўзбек ва рус тилларида чоп этиладиган „Солиқ инфо“ („Солиқ маълумотлари“) газетасини ташкил этиш ташаббускори бўлди. 2013—2016-йилларда у газетада бош муҳаррир сифатида ишлади. Газета нафақат Ўзбекистон бухгалтерлари ва аудиторлари, балки мамлакат солиқ идоралари ходимлари учун ҳам профессионал маслаҳатчи бўлди.
Шунингдек, у тўғридан-тўғри Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлигининг департамент бошлиқлари бўлган бухгалтерлар, маърузачиларнинг малакасини ошириш учун тизимли курсларни яратишда бош-қош бўлди. Курслар Тошкент шаҳрида ҳам, мамлакатнинг бошқа ҳудудларида ҳам ташкил этилган.
У раҳбарлигининг 16 йиллигида „Ўзбекистон давлат солиқ тизими-ислоҳот ва ривожланиш йўлида“ китоб-албоми, шунингдек солиқ органлари ташкил топганлигининг 20 йиллиги муносабати билан „Ўзбекистон солиқ тизими мустақиллик йилларида“ фундаментал албоми чоп этилди. Нашрда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида солиқ тизимининг шаклланиши ва ўзгариши тарихи қадимги даврлардан замонавий босқичга қадар батафсил баён этилган.
У Ўзбекистон солиқ органлари ходимларининг ахлоқ кодексини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ аъзоси бўлган.
Барча даражадаги таълим муассасалари учун: 1-4 синфлар учун „Иқтисодиёт ва солиқлар бўйича алифбо“, 5-7 синфлар учун „Иқтисодиёт ва солиқлар дарслари“ ва 8-9 синфлар учун „Солиқ асослари“ қўлланмалар ҳаммуаллифи саналади. Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари талабалари учун „Тадбиркорлик ва бизнес асослари“ деб номланган қўлланма ишлаб чиқилган бўлиб, унда тадбиркорлик субектларини солиққа тортиш бўйича махсус боб мавжуд. Иқтисодий бўлмаган университетлар учун „Солиқлар ва солиққа тортиш“ дарслиги тайёрланди[8].
2009-йилдан 2013-йилгача ҳар йили, уч босқичда: туман, вилоят ва республика босқичларида бўлиб ўтган"Болалар учун солиқ билимлари!" ижодий танлови лойиҳасини ташкил этган[9][10].
Президент матбуот котиби
2017-йил 1-декабрда Асаджон Хўжаев ўрнига Президент Шавкат Мирзиёевнинг матбуот котиби қилиб тайинланган. Шунингдек, Президент Ижро этувчи аппарати раҳбарининг ўринбосари лавозимини эгаллаган[11].
К.Алламжонов даврида Президент матбуот хизматининг ислоҳ қилиш ишлари бошланиб, ахборот тақдим этишнинг моҳияти ўзгарди, яъни давлат раҳбари ва давлат органларининг жамият учун очиқлигига йўналтирилди.
Илк бор икки томонлама мулоқот қилиш имконини берувчи алоқа йўлга қўйилиб, бу нафақат расмий хабарларни тақдим этиш, балки оммавий ахборот воситаларини қизиқтирувчи маълумотларни сўраб олиш имконияти яратилди. К.Алламжонов Шавкат Мирзиёевнинг мамлакат бўйлаб ва хорижга қилган сафарларини ёритиб боришни ташкил қилиш билан шуғулланган. Ушбу сафарларни ёритиш сифати ва мазмуни янги даражага кўтарилди. Репортажларда, расмий хабарлардан ташқари, учрашувларнинг энг қизиқ ва ўзига хос жиҳатлари баён этила бошланди, имзоланган ҳужжатларнинг аҳамияти ҳақида тушунтириш ва изоҳлар берилди. ОАВга тақдим этиладиган фотоматериаллар мавзуси кенгайди.
Умуман олганда, К.Алламжонов Президент матбуот хизмати очиқ ва шаффоф ишлашига эришиб, оммавий ахборот воситалари давлат раҳбарининг ташқи ва ички фаолияти ҳақида тезкор ва тўлиқ ахборот олиши учун имкониятларни кенгайтирди.
„Кабинет“ ва „Эксклюзив“ лойиҳаларининг муаллифи. „Кабинет“ – амалдорлар ва сиёсатчилар ўз олдига қўйган мақсадлари, эришган натижалари ва келгусидаги фаолиятлари истиқболлари ҳақида сўзлайдиган платформадир. „Эксклюзив“ лойиҳаси доирасида хорижлик сиёсатчилар ва молиячиларга Ўзбекистон Республикаси билан ўзаро ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича фикр билдириш имконияти тақдим этилган эди.
Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати томонидан бир қатор филмлар суратга олинди. „Жаноб Президент“[12] филмида Шавкат Мирзиёев аҳоли турмушини яхшилаш, ҳокимиятнинг жамият учун очиқ бўлишининг аҳамияти, оиланинг инсон ҳаётидаги ўрни тўғрисида ва бошқа масалалар бўйича ўз фикрларини баён этган. „Илоҳий йўл сари“[13] филми – маърифатли ислом асосчиси, ислом дини таълимотларига кўра Қуръони каримдан кейинги асосий манба ҳисобланувчи „Ал-Жомиъ ас-саҳиҳ“ асарининг муаллифи Имом Ал-Бухорий ҳаёти ва фаолиятига бағишланган. „Президент афв этди“ филмида 2700 маҳбуснинг афв этилиши ҳақида ҳикоя қилинади.
Комил Алламжонов фикр алмашиш, шу жумладан матбуот хизмати фаолиятини яхшилаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш учун Фаcебоок, Тwиттер ва Инстаграм каби ижтимоий тармоқларда ўз саҳифаларини юрита бошлади.
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори
2018-йил 28-ноябрда Комил Алламжонов Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги директори вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланди[14].
Олдига қўйилган вазифаларни амалга ошириш учун, яъни ОАВ ва ҳокимиятнинг биргаликда ишлашининг янги инфратузилмасини ташкил қилиш, мамлакатда яратилаётган медиаконтент сифатини яхшилаш, оммавий ахборот воситаларининг ролини ошириш мақсадида Агентлик томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг „Ахборот соҳаси ва оммавий коммуникацияларни янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида“ги Фармони лойиҳаси ишлаб чиқилди. Ҳужжат 2019-йил 2-феврал куни кучга кирди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги негизида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ташкил этилди. Комил Алламжонов Агентлик директори вазифасини бажарувчиси қилиб тайинланди[15]. Агентлик директори ўз мақомига кўра Президент маслаҳатчисининг биринчи ўринбосарига тенглаштирилган[16].
Комил Алламжонов давлат ахборот сиёсатини ишлаб чиқиш учун масъул бўлиб, давлат ҳокимияти органлари, вазирлик ва идораларнинг ахборот соҳасидаги ишларини мувофиқлаштириш ишларини олиб бориш баробарида фуқароларнинг сўз ва ахборот эркинлиги бўйича конституциявий ҳуқуқлари амалга оширилишини назорат қилган, ОАВ, ноширлик ва ахборот-кутубхона фаолияти ривожланишини қўллаб-қувватлаш ва кўмаклашиш билан шуғулланган.
К.Алламжонов Агентлик раҳбари сифатида ОАВ нинг жамиятдаги ролини оширишга, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратган. Шу давр мобайнида:
- ҳокимиятнинг барча органларида матбуот хизматлари ташкил қилинди, уларнинг фаолияти янада очиқроқ бўлишига эришилди, матбуот котибларининг мақоми кўтарилди;
- давлат органларининг 400 нафардан ортиқ матбуот котиби Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги негизида малака ошириш курсларида таҳсил олди;
- 128 номланишдаги янги оммавий ахборот воситалари очилди;
- ОАВни рўйхатдан ўтказиш соддалаштирилди, ушбу хизмат онлайн-форматда кўрсатилиб, рухсат берувчи тартиботдан хабардор қилувчи тартиботга ўзгартирилди;
- Хорижий ОАВнинг Ўзбекистонда аккредитациядан ўтиши механизми соддалаштирилди;
- ОАВни ҳимоя қилиш ва сўз эркинлигини таъминлаш билан шуғулланувчи ЙХҲТ ва ЙУНЕСКО каби халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик муносабатлари ўрнатилди, шунингдек Австрия, Франсия, Буюк Британия, Бирлашган Араб Амирликлари, Беларус ва Россия каби бир қатор мамлакатларнинг ихтисослашган тузилмалари билан идоралараро даражасидаги икки томонлама ҳамкорлик йўлга қўйилди;
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг блогерлар ва журналистлар билан тарихий учрашуви ўтказилди;
- медиа ҳамжамияти томонидан Ўзбекистон журналистларининг касбий ахлоқ кодекси қабул қилинди;
- Интернет тармоғида миллий контентни ривожлантириш дастури қабул қилинди;
- туҳмат ва ҳақорат учун озодликдан маҳрум қилиш кўринишидаги жазо чорасини бекор қилиш бўйича ташаббус кўрсатилди;
- ОАВ соҳасини келгусида янада либераллаштиришга, соҳа субектларини рўйхатдан ўтказиш тартибини соддалаштиришга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш бошланди.
ЙХҲТ ОАВ эркинлиги масалалари бўйича вакили Арлем Дезирнинг 2019-йил апрелда ОАВ сайтларини блоклашни тўхтатиш тўғрисидаги чақириғига жавобан Агентликнинг саъй-ҳаракатлари билан бир қатор хорижий янгиликларга ихтисослашган ресурслар ва ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилотларнинг веб-сайтларидан Ўзбекистонда тўлиқ фойдаланиш кейинги ойдаёқ тикланди. Улар қаторида „ББC Узбек“, „Воиcе оф Америcа“, „Америка овози“, „Радио Фреэ Эуропе/Радио Либертй“, „Эурасианет.орг“, „Деуцче Wелле“, „Амнестй Интернатионал“, „Ҳуман Ригҳц Wатч“, „Репортерс санс фронтиэрес“, „АсиаТерра“, „Фергана Агенcй“ ва бошқаларни[17] киритиш мумкин.
Ушбу қадам мамлакатнинг халқаро имижи яхшиланишига ижобий таъсир кўрсатиб, матбуот эркинлиги бўйича кейинги рейтингда 4 поғонага[18] кўтарилиш имкониятини берди. Умуман, 2017-йилдан 2020-йилгача бўлган давр ичида Ўзбекистон рейтингда 13-поғонага кўтарилди ва бугунги кунда 156-ўринни эгаллаб турибди.
2019-йилнинг 11-октябрида Самарқанд шаҳрида ЙХҲТ вакиллари ва ЙХҲТ га аъзо давлатларнинг вакиллари билан мамлакатда сўз эркинлиги бўйича долзарб масалаларни муҳокама қилишга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. Бу ушбу мавзу бўйича Ўзбекистонда ўтказилган биринчи тадбир ҳисобланади. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан ташкил қилинди[19]. К.Алламжонов мамлакатда китобхонликни оммалаштириш ва ахборот-кутубхона фаолиятини ривожлантириш бўйича тадбирларни амалга ошириш ташаббусини илгари сурди. Шу давр мобайнида Агентлик томонидан бутун республикада кутубхоналар тармоғининг фаолиятини тиклаш ва янги ахборот-кутубхона марказларини очиш бўйича ишлар бошлаб юборилди. Ушбу йўналишда эришилган аҳамиятли ютуқлар қаторига қуйидагиларни киритиш мумкин:
- „Китоблар карвони“ аксиясининг илк бор ўтказилиши, ушбу тадбир доирасида 1,5 млн. китоб тарқатилди;
- бутун республика бўйича 186та кутубхона қурилиши бошланди;
- Миллий умумтаълим электрон кутубхона ташкил қилинди[20];
- Наманган шаҳрида Нодирабегим номидаги шаҳар кутубхонаси тўлиқ реконструксия қилинди[21];
- олис ва бориш қийин бўлган жойлардаги аҳолини китоблар билан таъминлаш учун „Библиобуслар“ лойиҳаси[22] амалга оширилди;
- кутубхона ходимлари мақомини ошириш ва республикада Ўзбекистон ахборот-кутубхона тизими ходимлари учун расмий касб байрами белгиланди[23].
К.Алламжонов раҳбарлигида ноширлик-полиграфия фаолиятини қўллаб-қувватлашга қаратилган ишлар бошланди[24]. Кўзи ожизлар ва кўришда нуқсони борлар учун китобларни Брайл шрифтида чоп этадиган босмахонани реконструксия қилиш ва техник модернизациялаш бўйича лойиҳа амалга оширилди[25], Агентлик тузилмасига кирувчи босмахоналарнинг молиявий барқарорлигини оширишга қаратилган бир қатор чоралар қабул қилинди. Полиграфия тармоғи учун мутахассисларни тайёрлайдиган мамлакатдаги ягона коллеж капитал таъмирланди ва модернизация қилинди[26].
Кўзи ожиз ва кўришда нуқсони бор фуқароларни ҳар хил турдаги адабиётлар билан таъминлаш, шунингдек ихтисослаштирилган таълим муассасаларида шароитларни яхшилаш мақсадида К.Алламжоновнинг ташаббуси ва фаол кўмагида „Кўнгил кўзи“[27] лойиҳасини амалга ошириш ишлари бошланди. Лойиҳа амалга оширилиши баробарида ўқувчилар Брайл шрифтида чоп этилган ўқув ва бадиий йўналишдаги китоблардан фойдаланиш имкониятига эга бўлдилар, кўзи ожиз ва яхши кўрмайдиганлар учун ихтисослаштирилган махсус интернатларнинг моддий-техник базасини яхшилаш борасида ижобий ўзгаришлар рўй берди[28].
Келажак авлод учун фолклор намуналарини сақлаб қолиш, ўзбек халқининг маданий меросини тарғиб қилиш, шунингдек кўзи ожиз ва кўришда нуқсони бор болалар учун медиамаҳсулотлар ишлаб чиқиш мақсадида К.Алламжоновнинг фаол иштироки ва қўллаб-қувватлаши орқали 2019-йил февралида „Болалик кунларимда“[29] лойиҳаси ишга туширилди. Лойиҳа доирасида таниқли артист ва мусиқачилар ўзбек ва дунё халқлари эртакларига овоз бердилар, бу эртаклардан барча эркин фойдаланиши учун телеграм-каналда жойлаштирилди. К.Алламжонов Агентлик раҳбари сифатида ОАВ, сўз эркинлиги, таълим ва бошқа соҳаларга оид кўплаб қонунчилик ҳужжатларини тайёрлашда иштирок этган.
2020-йилнинг январ ойида Миллий масс-медиаларни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фондини ташкил қилиш ташаббуси билан чиққан журналист ва блогерлар гуруҳи К.Алламжоновга Миллий масс-медиаларни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш бўйича Жамоат фонди Васийлик кенгашининг раиси лавозимини эгаллашни таклиф қилди. 2020-йил 31-январда Фонд таъсисчилари мажлисининг қарори билан К.Алламжонов ушбу лавозимга тасдиқланди.
2022-йил 26-июлда Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси раҳбарининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Манбаларга кўра, ўринбосарлик лавозими янги ташкил этилди ҳамда Алламжонов энди жамоатчилик фикрини ўрганиш ва ахборот сиёсатига масъул бўлади.[30]
Суиқасд
2024-йил 26-октябр санасида Алламжоновга Қибрай туманида уюштирилган қуролли ҳужум уюштирилган. Ҳужум оқибатида унга зарар етмаган[31][32][33].
Тадбиркорлик фаолияти
Комил Алламжонов „Автотест“ инновацион автомактаб[34] ва Миллий ТВ телеканали асосчиси ҳисобланади. 2017-йил 8-сентябрда Миллий ТВ томонидан ўтказилган Ўзбегим фестивалида[35] энг катта ош тайёрланган бўлиб, ушбу натижа Гиннес рекордлар китобида қайд этилган[36].
Мукофотлар
- „Олтин қалам“ миллий мукофоти
- „Ўзбекистон мустақиллигига 20-йил“ эсдалик нишони
- „Ўзбекистон мустақиллигига 25-йил“ эсдалик нишони
- Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 30 йиллиги эсдалик нишони
Шахсий ҳаёти
Оилали, 4 нафар фарзанди бор.
Манбалар
- ↑ Президент матбуот котиби тайинланди
- ↑ Комил Алламжонов назначен и. о. глави УзАПИ
- ↑ Комил Алламжонов президент маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди
- ↑ Комил Алламжонов возглавил фонд поддержки масс-медиа
- ↑ Раҳбарият
- ↑ „Лучший сайт органа государственного управления и власти“. 2020-йил 5-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 3-сентябр.
- ↑ „„Туркистон“ саройида „МИТ.уз — 2015“ ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди“. 2021-йил 21-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 3-сентябр.
- ↑ ГНК работаэт над доведениэм до сознания молодежи налоговой грамотности
- ↑ Конкурс знатоков налогов, 23-октабр 2020-йилда асл нусхадан архивланди, қаралди: 7-сентабр 2020-йил
{{cитатион}}: CС1 маинт: дате формат () - ↑ „НАЛОГОВИЕ ЗНАНИЯ – ДЕТЯМ!“
- ↑ Ўзбекистон президентининг матбуот котиби тайинланди
- ↑ Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳужжатли филмда оиланинг ҳаётидаги ўрни ҳамда нима уни бахтли қилиши тўғрисида сўзлаб берди.
- ↑ Телеканал „Россия-Култура“ покажет художественний филм „Страници Истини. Имам ал-Бухари“
- ↑ Алламжонов Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори в. б. этиб тайинланди
- ↑ „Комил Алламжонов назначен исполняющим обязанности директора Агенцтва информации и массових коммуникаций“. 2020-йил 8-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 3-сентябр.
- ↑ Янги агентлик директори мақоми Президент маслаҳатчисининг биринчи ўринбосарига тенглаштирилди
- ↑ Блоомберг: Узбекистан откриваэця миру после долгой изоляции
- ↑ Узбекистан Унблоcкс Фореигн Медиа, Ригҳц Гроупс Wебситес
- ↑ Проводимая работа по обеспечению свободи слова и печати в Узбекистане обсуждена с участиэм международних экспертов
- ↑ „„Миллий умумтаълим электрон кутубхона“ лойиҳасини амалга ошириш мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди“. 2020-йил 22-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 3-сентябр.
- ↑ „Наманганда Шавкат Мирзиёэв топшириғидан сўнг қайта таъмирланган ахборот-кутубхона маркази фойдаланишга топширилди“. 2020-йил 22-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 3-сентябр.
- ↑ „Библиобуслар“ қишлоқ аҳолисига хизмат кўрсатади
- ↑ Ўзбекистонда 21-май Кутубхоначилар куни сифатида нишонланади
- ↑ „В Ташкенте открился профколледж по подготовке спесиалистов в сфере издателско-полиграфической деятелности“. 2020-йил 21-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 3-сентябр.
- ↑ Алламжонов: „Кўзи ожиз 3000 бола рисоладагидек таълим ололмаяпти“
- ↑ Комил Алламжонов и Саида Мирзиёэва открили колледж при АИМК, 14-август 2020-йилда асл нусхадан архивланди, қаралди: 3-сентабр 2020-йил
{{cитатион}}: CС1 маинт: дате формат () - ↑ Мусиқа ва санъат мактабларига тўлов тартиби бўйича ҳукуматга таклиф берилади – Комил Алламжонов
- ↑ АОКАнинг „Кўнгил кўзи“ лойиҳаси доирасидаги „Совғалар карвони“ хайрия аксияси бошланди
- ↑ Болалар учун ўзбек халқ эртакларининг аудио талқинлари тайёрланади
- ↑ Комил Алламжонов Президент администрацияси раҳбарига ўринбосар бўлди
- ↑ „Комил Алламжоновга суиқасд уюштирилди - манба“. ҳттпс://кун.уз. Кун.уз. Қаралди: 2024-йил 28-ноябр.
- ↑ Манба хатоси: Инвалид
<реф>таг; но техт wас провидед фор рефс намедкунуз2 - ↑ „Комил Алламжоновга уюштирилган суиқасд бўйича расмий ма’лумот берилди“. ҳттпс://дарё.уз. Дарё.уз. Қаралди: 2024-йил 28-ноябр.
- ↑ АвтоТест: Узбек Инноватион то Редуcе Траффиc Аccиденц Wорлдwиде
- ↑ Тошкентда „Ўзбегим“ фестивали бошланди
- ↑ „В УЗБЕКИСТАНЕ ПРИГОТОВИЛИ РЕКОРДНО БОЛШОЙ ПЛОВ ВЕСОМ 6 ТОНН“. 2020-йил 21-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 3-сентябр.
