Komil Avaz
- Википедияда исми Комил бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.
Комил Аваз – шоир, драматург ва Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасининг аъзоси[1].
| Комил Аваз | |
|---|---|
| Таваллуди |
1942-йил |
| Вафоти |
24-июн 2022-йил Урганч, Хоразм вилояти, Ўзбекистон |
| Фуқаролиги |
|
| Таълими | Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти |
| Касби | Шоир, драматург |
Ҳаёти
1942-йил Хива туманида дунёга келган. Тошкент тўқимачилик институтини тамомлаган[2][3]. Касбига кўра инженер-механик бўлиши билан бир қаторда иқтисодиёт фанлари номзоди бўлган. Дастлаб пахта тозалаш саноат тизимида фаолият юритган, 1985-йилдан сўнг оддий чилангарлик лавозимидан Хоразм пахта тайёрлаш трести бош муҳандиси лавозимига лойиқ деб топилган. Огаҳий номидаги Хоразм вилоят мусиқали драма театрида адабий эмакдош сифатида ишлагандан сўнг директор вазифасида иш юритган. Шунингдек, Огаҳий номидаги хайрия жамғармасида раис бўлиб ишлаган[4].
Ижоди
Унинг ижодга кириб келишига ўз ҳиссасини қўшган устози – оғаси Эркин Самандардир. 1957-йилда „Мактабим“ номли шеъри бир вақтнинг ўзида рус (Н.Гацунаев таржимасида) ва ўзбек тилларида „Хорезмская правда“ ҳамда „Хоразм ҳақиқати“ газеталарида нашрдан чиққан.
1982-йил „Ажиб сир“ деб номланган асари „Муаллифнинг илк китоби“ сифатида чоп этилган."Шашмақом" (1983) „Хива хонишлари“ ва „Хивинские напеви“ (1884, Стринковская таржимаси) шеърий китоблари нашрдан чиққан.
1982-йил „Жаҳаннам“ номли илк песаси Огаҳий номидаги Хоразм вилояти театрида саҳналаштирилган. „Ташкилдаги ҳангома“ (1990), „Жобби жўжакнинг ҳийласи“ (1991), „Марварид таққан аёл“ (1992), „Феруз“ (1994, мусиқий драма), „Муноқаша“ (1994), „Телбалар“ (1997, гротекс), „Диёнатга хиёнат“ (1998), „Жавлон журра“ (2000), „Авесто— меҳр фарзанди“(2001), „Гулиравза“ (2001, мусиқий драма), „Тандир“ (2005), „Сўнгги умидлар“ (2007) каби саҳна асарларининг муаллифидир. Ўзбекистон телевидениясида адибнинг „Сақили наво“, „Жобби жўжакнинг ҳийласи“, „Дейишма“, „Ташкил“ номли асарлари асосида филмлар суратга олинган. Хоразм мақоми ва сувораларига атаб яратилган ссенарийсига кўра „Дил-у жоним санга қурбон“ деб номланган уч қисмли телефилм тасвирга олинган.
2003—2009-йиллар оралиғида „Тонг эпкини“, „Қўланға“, „Ўтаётган вақт“ сайланмаси, „Шоҳ бўлди ишқ ичинда“, „Ибрат манзили“ ҳамда Огаҳий таваллудининг 200 йиллигига аталган „Муҳаммад Ризо Огаҳий“ каби асарлари чоп этилган.
2006-йилда „Олис юлдузлар“ песаси ва „Комил Девоний ҳақидаги адабий-бадиий тўплам“и нашрдан чиққан.
2009-йил „Шарқ юлдузи“ журналининг биринчи сонида „Огаҳий“ достони эълон қилинган. Ундан сўнг 2009—2011-йиллар давомида „Изтироб“, „Саҳрода бир кун“, „Тўли тиммитнинг тўйи“, „Келин кийинтириш“, „Саҳродаги одам“ номли асарлари яратилган[5][6].
Вафоти
2022-йил 24-июн куни Урганч шаҳрида оламдан ўтган[7][8][9][10].
Манбалар
- ↑ „Шоир ва драматург Комил Аваз оламдан ўтди“. хабар.уз. Қаралди: 14-ноябр 2024-йил.
- ↑ „Рубрика: Комил Аваз“. Қаралди: 14-ноябр 2024-йил.
- ↑ „Комил Аваз“. асарлар.уз. Қаралди: 14-ноябр 2024-йил.
- ↑ „Комил Аваз ҳақида ма'лумот“. бахтиёр.уз. Қаралди: 14-ноябр 2024-йил.
- ↑ „Комил Аваз ҳақида ма'лумот“. бахтиёр.уз. Қаралди: 14-ноябр 2024-йил.
- ↑ Собир Миралиев, Рихсия Шокирова. Комил Аваз, 2016-йил, Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи — 235-236-бет. ИСБН 978-9943-03-940-7.
- ↑ „Рубрика: Комил Аваз“. зиёуз.уз. Қаралди: 14-ноябр 2024-йил.
- ↑ „Комил Аваз оламдан ўтди.“. ойина.уз. Қаралди: 14-ноябр 2024-йил.
- ↑ „Скончался поэт и драматург Комил Аваз“. cултуре. Қаралди: 14-ноябр 2024-йил.
- ↑ „Шоир ва драматург Комил Аваз оламдан ўтди“. хабар.уз. Қаралди: 14-ноябр 2024-йил.