Komil Ibrogimov
Комил Иброгимов (1956-йил, 3-январ; Навоий вилояти) — Ўзбекистон қаҳрамони, Дўстлик ордени соҳиби.
| Комил Иброгимов | |
|---|---|
| Таваллуди |
1956-йил 3-январ |
| Фуқаролиги |
|
| Таълими | Навоий шаҳридаги ҳунар-техника билим юрти |
| Дини | Ислом |
| Болалари | 5 нафар |
| Мукофотлари |
|
Таржимаи ҳоли
Комил Иброгимов 1956-йил 3-январ куни Навоий вилоятида таваллуд топган. 1974-йилда Кармана туманида жойлашган Абу Али ибн Сино номидаги 30-умумта`лим мактабини битирган. 1974—1975-йилларда Навоий шаҳридаги ҳунар-техника билим юртида ўқиган. „Навоиязот“ ишлаб чиқариш бирлашмасида ўз фаолиятини бошлаган. 2014-йилда „Ўзбекенерго“ давлат аксиядорлик компанияси томонидан „Ўзбекистон энергетикаси фахрийси“ унвони билан тақдирланган. 1976—1979-йилларда ҳарбий хизматни ўтаган. 2009—2014-йиллар оралиғида Ўзбекистон Либерал демократик партиясидан халқ депутатлари Навоий вилояти кенгашига депутат сифатида сайланган. Навоий шаҳридаги „Бунёдкор“ МФЙ аҳолисини қийнаб келаётган сув муаммосини бартараф этиш мақсадида Чархпалак ясаттирган[1].
Мукофотлари
- Дўстлик ордени (1995-йил)
- Ўзбекистон қаҳрамони (2008-йил)[2]
Манбалар
- ↑ Муҳаммад Али, Раҳмон Қўчқор 2021, с. 146.
- ↑ „Ўзбекистон Қаҳрамонлари кимлар?“. 2023-йил 27-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 27-сентабр 2023-йил.
Адабиётлар
Муҳаммад Али, Раҳмон Қўчқор ва бошқалар. Ўзбекистон қаҳрамонлари. Тошкент: Адабиёт, 2021 — 216-бет. Қаралди: 11-август 2023-йил.