Зиёсферада исми Комил ва фамилияси Муқимов бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Комил Муқимович Муқимов (1940.14.2, Бухоро вилояти, Ғиждувон тумани) — физик олим, Ўзбекистон Фанлар академияси академик (2000), физикамат, фанлари доктори (1988), профессор (1989). Ўрта Осиё университитида (1957—61) ўқиган ва Москва университетини тугатган (1964). Тошкент университетнинг физика кафедрасида ўқитувчи, доцент (1967-75), оптика кафедраси мудири (1975—92), физика факултети декани (1990-92). 1992-йилдан Бухоро университити ректори. Илмий ишлари магнитооптика, ферро-, ферримагнитик диэлектрикларда магнитооптик ҳодисалар ва бошқаларга оид. Унинг изланишлари туфайли магнит ҳодисалар физикаси соҳасида янги — "кучли магнит майдонида нодир элементлар магнитооптикаси" илмий йўналиши яратилди.

Манбалар

  • Магнитооптика в прозрачних редкоземелних диэлектриках, Т., 1999.