Википедияда исми Комил бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Комил Насафий (арабча: كامل النسفي — Комил Насафий — Тўлиқ исми: Комил ибн Камол Насафий (ХВИ-ХВИИ аср)) — Мутасаввиф.

Комил Насафий
Шахсий маълумотлар
Дини Ислом
Танилган соҳаси мутасаввиф

Ҳаёти ва фаолияти

Комил Насафий „Дурри макнун“ („Яширин дурлар“) номли асар ёзган. Тасаввуфнинг Қодирия тариқати вакили бўлган —ХВИИ асрнинг 2-ярмида ёзилган мазкур асарида сўфийлик, унинг моҳияти, атамаларини тадқиқ этган, асослаб берган. Комил Насафийнинг шу мавзудаги яна бир асари „Шарҳи илҳомот мусаммо би равзоти-л-жаннот“ деб номланган. Бу рисола номаълум муаллифнинг „Илҳомот“ номли асарига ёзилган шарҳдир. Иккала асар ҳам 1915-йилда Мулло Муҳаммад Содиқ валади Қори Мулло Абулфайз Насафий томонидан кўчирилган. Унинг „Шарҳу-л-ҳиками-л-Атоийя“ номли рисоласи ҳам бор. У Атоуллоҳ Искандарий (вафоти 1309-йил) асарига ёзилган шарҳдир. Рисоланинг ХВИИИ асрда кўчирилган бир нусхаси бизнинг давримизгача етиб келган.[1]

Асарлари

“Дурри макнун”
“Шарҳи илҳомот мусаммо би равзоти-л-жаннот”
“Шарҳу-л-ҳиками-л-Атоийя”

Манбалар

  1. ↑ Ўрта аср шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий-фалсафий мероси энсиклопедияси. — Самарқанд. Имом Бухорий халқаро маркази, 2016. — Б. 461.