Komil Rashidov
| Комил Қаюмович Рашидов | |
|---|---|
|
Мансаб даври 2013-йил 11-январдан – 2019-йил 27-августгача | |
| Ҳукумат бошлиғи |
Шавкат Мирзиёев Абдулла Орипов (сиёсатчи) |
| Президент |
Ислом Каримов Шавкат Мирзиёев |
| Ўтмишдоши | Зиёдулла Пўлатхўжаев |
| Вориси | Хуршид Мирзоҳидов |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1964-йил 21-январ Самарқанд |
Комил Қаюмович Рашидов — ўзбек дипломати, юридик фанлар доктори, профессор. 2013-2019-йилларда Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги элчиси. 2012-2013-йилларда Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари бўлган[1].
Биография
1964-йил 21-январда Самарқанд шаҳрида туғилган.
1986-йилда Самарқанд давлат университетининг ҳуқуқшунослик факултетини тамомлаган. Юридик фанлар доктори, профессор.
1986—1991 — Самарқанд давлат университети ўқитувчиси.
1991—1994 — Тошкент давлат юридик институти аспиранти.
1994—1995 — Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ўқитувчиси.
1995—1997 — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги халқаро ҳуқуқ бошқармаси бошлиғи.
1997—2000 — Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг консултанти.
2000-йилда — Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди қонунчилик ва халқаро-ҳуқуқий муносабатлар бўлими мудири.
2000—2004 — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси котибияти қўмиталар билан ишлаш бўлими мудирининг ўринбосари.
2004—2012 — Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги юридик бошқармаси бошлиғи.
2012—2013 — Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг ўринбосари.
2013—2019 — Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси.
2019—2020 — Ўзбекистон бош вазирининг маслаҳатчиси — хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи[2].
2020-йил 27-августдан ҳозиргача Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги юридик бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келмоқда[3].
Оиласи
Оилали, икки нафар фарзанди бор.
Қизи — Саида Рашидова, болалар ёзувчиси, таржимон ва блогер. 2025-йил 30-апрелдан Ёшлар ишлари агентлиги директорининг давлат тили бўйича маслаҳатчиси[4].
Манбалар
- ↑ „Министерство иностранных дел Республики Узбекистан“. 2013-йил 19-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 29-декабр.
- ↑ „Комил Рашидов назначен советником премьер-министра“ (ру).
- ↑ „Комил Рашидов назначен начальником Договорно-правового управления МИД“ (ру).
- ↑ 🇺🇿Рашидова Саида Комиловна

