Ал-Инсон ал-Комил (арабча: الإنسان الكامل‎‎ — сўфийликда Аллоҳнинг ердаги ноиби ва унинг сифатлари ва исмларининг намоён бўлган идеал шахс. Бу атама Ҳаллож томонидан киритилган бўлиб, ғояси эса Ибн Арабий томонидан ишлаб чиқилган. Кенг маънода — диний амалиёт орқали олий маънавий етукликка эришган мо'мин

Ал-инсон ал-комил таълимоти борлиқ муаммоси билан боғлиқ онтологик муаммодир. Ибн Арабийнинг фикрича, дунё дастлаб руҳсиз эди; Одам Атонинг кўриниши уни руҳлантирди; инсон барча мукаммал илоҳий сифат ва исмларнинг тимсолига айланди; оламдаги аҳамияцизлигига қарамай, у оламда мавжуд бўлган барча моддий ва маънавий даражаларни ўз ичига олган ҳақиқат идишига айланди. Аллоҳ таоло унинг барча исмларини фақат инсонга нозил қилган. Аллоҳ таолонинг барча сифатларининг энг олий тимсоли ва ҳақиқий ал-инсон ал-комил - Муҳаммад пайғамбардир. У Одам алайҳиссалом ҳали бўлмаганида, дунёдаги барча мавжудотлардан устунлик даражасига сазовор бўлган. Ал-инсон ал-комил бутун дунёнинг мақсади ва мантиқий хулосасидир. Илоҳий ирода фақат у орқали ифодаланади. Агар ал-инсон ал-комил бўлмаганида, Аллоҳ яратилган дунёда зоҳир бўлмас эди. Ал-инсон ал-комил ҳар бир инсонда ўзини намоён қилиши мумкин, лекин бунга фақат сўфийлик руҳий амалиёти бағрида эришилади .

Ҳаллож ва Ибн Арабий ғояларини форс тилида “ Инсон-и Комил ” асарини ёзган Азиз ад-Дин Насафий (вафоти 700/1300) янада ривожлантирди. Насафийнинг фикрича, ал-инсон ал-комил энг яхши одобга эга ва ҳақиқий идеал инсондир. Унга кўп номлар берилган, жумладан, шайх, ҳадий, маҳдий, имом, халифа. Бу идеал Сулаймонда намоён бўлди (Инжилда Сулаймон пайғамбар), жинлар унга итоат қилган ва ҳайвонлар ва қушларнинг тилида гапирган; Исо а.с.да (Инжил. Исо Масиҳ), ўликларни тирилтирган; Хизр а.с.да „ тирик сув “ ичиб, ўлмас бўлди. Ал-инсон ал-комил ҳар замонда мавжуд бўлиб, у учун Аллоҳнинг изни билан табиатнинг сирлари бўлмайди.

Манбалар