Зиёсферада исми Комилжон ва фамилияси Абдурашидов бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Комилжон Абдурашидов (1937-йил, Фарғона вилояти) – Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси (1995). 1967-йилда Фарғона педагогика институтининг филология факултетини тугатган. Меҳнат фаолияти 1956-йилдан бошланган. Пахтаобод туманидаги 25-мактабда ўқитувчи, илмий бўлим мудири, директор ўринбосари ҳамда директор лавозимларида фаолият олиб борагн. 1973-йилдан Олтинкўл туманидаги 22-мактабда ўзбек тили ва адабиёти ўқитувчиси бўлиб фаолият олиб борган. Абдурашидов дарсларни кўргазмали қуроллар, техник воситалар ёрдамида ташкил этган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил