Komiljon Karimov
Каримов Комилжон Қодирович (туғ. 9-сентабр, 1944), рассом, ганч ва нақш устаси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1989). П. Бенков номидаги Республика рассомлик билим юрти (1967) ва Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти (1973)ни тугатган. 1967 йилдан "Шарқ гули" фабрикасида наққош, 1974-йилдан Тошкент кулолчилик заводида наққошлар бригадаси бошлиғи, 1987-йилдан "Ус то" бирлашмасида рассом. К. анъанавий услубда безаган жамоат бинолари, мажмуаларда ганч ва ёғоч ўймакорлигини уйғунлаштириб ажойиб гўзаллик ва жозиба яратди, миллий анъаналарни турфа хил янги шакллар билан бойитди: Тошкент сирки (1974), Халқлар дўстлиги саройи, Тошкент метрополитенининг "Халқлар Дўстлиги бекати" (1976), Лейпсиг шаҳри (Германия)даги "Ўзбекистон" чойхонаси ва б. ни анъанавий нақшлар билан жозибали безаган, меъморий ёдгорликлар (жумладан, Бароқхон меъморий мажмуаси, 1974 ва б.) ни таъмирлашда усталар гуруҳига бошчилик қилган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |