Зиёсферада исми Комилжон ва фамилияси Мамажонов бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Комилжон Мамажонов (1939-йил 5-май, Тошлоқ тумани – 2014-йил 23-декабр) — уста деҳқон. Ўзбекистон Қаҳрамони (1995). Ўзбекистонда хизмат кўрсатган пахтакор (1989). Меҳнат фаолиятини 1955-йилда Фарғона вилояти Тошлоқ туманидаги "Оқ олтин" жамоа хўжалигида колхозчиликдан бошлаган.. Каркидон сув омбори қурилишида шофёр (1964-66), 1966 дан Марказий Фа-рғона чўлида ташкил этилган жамоа хўжалигида (ҳозирги Х. Марозиқов номидаги ширкат хўжалиги) тракторчи, 1967 дан ўзи ўзлаштирган ерларда пахтачилик бригадаси ташкил этди ва ҳозиргача шу бригадага бошчилик қилади. М. бошчилик қилган бригада деҳқончиликда илғор тех-нологияларни қўллаган хрлда, пахтачилик ва ғаллачиликни ривожлантиришда узоқ йиллар давомида юқори кўрсаткичларга эришди, ҳар гектар ерда пахтадан 40 с, ғалладан 55 с ҳосил етиштирди (1995)[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил