Komiljon Rahimov
Комилжон Раҳимович Раҳимов (1946—2019-йилларда яшаб ўтган) — ўзбек сиёсатчиси, мустақил Ўзбекистоннинг биринчи Алоқа вазири, Бош вазирнинг Транспорт ва коммуникациялар бўйича ўринбосари.
| Комилжон Раҳимович Раҳимов | |
|---|---|
|
Мансаб даври 1985 – 1995-йиллар | |
|
Мансаб даври 1995 – 1998-йиллар | |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
23-феврал 1946-йил Урганч |
| Вафоти | 16-май 2019-йил (73 ёш) |
| Мукофотлари |
|
Биографияси
Раҳимов Комилжон 1946-йил 23-февралда Урганч шаҳрида туғилган. 1969-йилда Тошкент электротехника алоқа институтини тамомлаган ва Забайкал ҳарбий округи алоқа қўшинларида хизмат қилган.
1971—1981-йилларда Урганч телефон алоқа узелининг бош муҳандисидан Хоразм вилояти почта-телеграф алоқа узелининг бошлиғигача бўлган лавозимларда фаолият кўрсатган.
1981-йилнинг сентабр ойидан Ўзбекистон ССР алоқа вазири ўринбосари. 1985-йил январ ойидан Ўзбекистон ССР алоқа вазири лавозимида фаолият юритган. 1995—1998-йилларда Ўзбекистон Бош вазирининг Транспорт ва коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари.
Кейинчалик „Ўзбекистон почтаси“ компанияси бош директори ва „Камалак-ТВ“ бош директорининг маслаҳатчиси (биринчи ўринбосар сифатида) бўлган.
1996-йилда Раҳимов Комилжонга Ўзбекистонда хизмат кўрсатган алоқа ходими унвони берилган.
Таниқли сиёсатчи Комилжон Раҳимович 2019-йил 16-майда вафот этган ва Урганч шаҳрига дафн этилган.
