Зиёсферада исми Комилжон ва фамилияси Зуфаров бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Комилжон Аҳмаджонович Зуфаров (1925.01.05 – Тошкент – 2002.30.07) – гистолог олим, Ўзбекистон Фанлар академияси академик (1968), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1968). Тошкент тиббиёт академияси ни тугатган (1951). Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, Андижон тиббиёт институти гистология кафедраси мудири ва факултет декани (1955—1957), Ўлка тиббиёт институти ва Ўзбекистон Фанлар академияси ядро физикаси институтида лаборатория мудири (1957—1965), Тошкент тиббиёт академияси ректори (1956—1971), Ўлка тиббиёт институти директори (1971—1972). Ўзбек совет энсиклопедияси бош муҳаррири (1977—1986), „Фан ва турмуш“ журнал бош муҳаррири (1988—1992). Тошкент тиббиёт академияси гистология кафедраси (1962-йилдан) ва биофизика лаборатория (1966-йилдан) мудири. Асосий илмий ишлари ҳужайралар ичида секреция ва сўрилиш жараёнлари ҳамда уларнинг бошқарилиш механизмини ўрганишга оид. Ўзбекистонда биринчи бўлиб электрон микроскопия лабораторияга асос солган. Ингичка ичакдан сўрилган экзоген оқсилларнинг буйракларда парчаланиши тўғрисидаги илмий кашфиёт муаллифи (1987). Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1981)[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил