Komillik
КОМИЛЛИК - инсоннинг камолотга эришув жараёнидаги баркамоллиги даражасини ифодаловчи тушунча. Комилликнинг ҳар бир даврга хос мезонлари мавжуд. Нодонга нисбатан оқил, лоқайдга нисбатан сергак, бахилга нисбатан сахий, танбалга нисбатан серғайрат, қўрқоққа нисбатан ботирлик каби хислатлар ўзига хос ўлчов воситасини ўтайди. Инсон камолотда жисмоний ва маънавий гўзаллик муҳим аҳамият касб этади. Жисмоний бақувват, соғлом бўлиш нафақат шахсий, балки ижтимоий қадриятдир. Комилликнинг яна бир жиҳати ватанга, миллатга, элу-юртга садоқат билан хизмат қилишдир. Ватанни севмаган, миллати тарихи ва тақдирига лоқайд қарайдиган инсоннинг комиллиги ҳақида сўз бўлиши мумкин эмас. Комиллик инсоний фазилатларнинг уйғунлигини ифодалайди. Кишининг ички ва ташқи дунёси, соғлом фикр ва оқилона сўзи биланн амалий фаолияти, тили билан дили бирдай бўлиши Комилликнинг мезонларидир.
Манбалар
“Фалсафа қомусий луг’ат”,”О’збекистон файласуфлари миллий жамияти нашриёти”, “Шарқ” нашриёт матбаа аксиядорлик компанияси бош таҳририяти Тошкент 2004,200-саҳифа.
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |