Komitas

Комитас (тахаллуси; аслида Согомон Геворкович Согомонян) [1869.26.9 (8.10), Туркия, Кутина қишлоғи — 1935.22.10, Париж, Ереванда дафн этилган] — арман композитори, хор дирижёри, фолклоршунос. Арман мусиқа этнографияси ва кўп овозли хор мусиқасининг асосчиси. Эчмиадзин диний академиясини (1893), Берлин консерваторияси ҳамда университетини (1899) тугатган. Эчмиадзинда мусиқа синфлари ва хор раҳбари (1899-йилдан). 1910-йилдан Истанбулда, 1918-йилдан Парижда яшаб ижод қилган. 1916-йилдан оғир руҳий касалликка учраган. 3000 дан ортиқ халқ қўшиқларини тўплаб, айримларини хор, кўпроқ эса овоз ва фортепиано учун қайта ишлаган; арман, курд, турк ва бошқа халқ қўшиумрини илмий тадқиқ этган. Комитас ижодий фаолияти ва авваламбор полифоник хор асарлари миллий композиторлик мактаби, шу билан бирга Шарқ (хусусан, ўзбек) хор мусиқаси шаклланишига катта таъсир ўтказган. Арманистон давлат филармонияси қошидаги квартет, Ереван консерваториясига Комитас номи берилган. 1969-йилдан 12 жилдли мукаммал мероси нашр этила бошланган.[1]
Манбалар
- ↑ "Комитас" ЎзМЕ. К-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-04-19 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |