Kommensalizm
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Комменсализм (лотинча: cом - бирга, бирга; менса — озиқланиш) — симбиоз тури. Икки организм ўртасидаги муносабат. Бунда организмлардан бири (комменсал) ташқи муҳит билан муносабатларини бошқаришни иккинчи организм (хўжайин) зиммасига юклайди, лекин у билан мустаҳкам боғланмайди. Бу системада 2 организм ўзаро метаболистик ёки антагонистик му-носабатга киришмайди. Умумий майдон, субстрат, бирга ҳаракатланиш ёки кўпинча озиқ комменсал муносабатларнинг асосини ташкил этиши мумкин. Хўжайининингтузилиши ва ҳаёт кечиришининг ўзига хос хусусиятлари орқали комменсал бу муносабатлардан бир ёқлама фойдаланади. Одатда, комменсалнинг бўлиши ёки бўлмаслиги хўжайин учун бефарқ бўлади. К. табиатда паразитизмга нисбатан кам учрайди. Денгиз бод-рингларининг тана бўшлиғида карапус балигининг яшаши К.га мисол бўла олади. Балиқ денгиз бодрингидан фақат пана жой сифатида фойдаланади. К.нинг синойкия (квартирантлик), паройкия, эпиойкия, энтойкия ва бошқа хиллари бўлади.[1]
Манбалар
- ↑ "Комменсализм" ЎзМЕ. К-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-04-19 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |