Коморлар (Cоморос Федератив Ислом Республикаси) – Ҳинд океанидаги Қамар оролларида жойлашган давлат. Қамар ороллари таркибига Нгазижа (аввалги номи ГрандКомар), Нзвани (аввалги номи Анжуан), Мвали (аввалги номи Мохели), Маоре (аввалги номи Маётта) ороллари ва бир қанча майда ороллар киради. Майдони 2,170 минг км2. Аҳолиси 821 625 киши (2021). Маъмурий жиҳатдан 4 округга бўлинади. Пойтахти – Морони шаҳри.

Коморлар Федератив Ислом Республикаси
Унион дес Cоморес
Удзима wа Комори
اتحاد القمر
Шиор: Унитé, Жустиcе, Прогрèс
(Франсузча: Унитй, жустиcе, прогресс)
Мадҳия: Удзима wа я Масиwа
(Тҳе Унион оф тҳе Греат Исландс)
Location of Komorlar
Пойтахт Морони
Расмий тил(лар) Коморо тили
Араб тили
Франсуз тили
Ҳукумат Президентлик Республика
Аҳмед Абдаллаҳ Самби
Мустақиллик (Франсиядан)
• Сана
6-июл 1975-йил
Майдон
• Бутун
2,170 км2 (178-ўрин)
• Сув (%)
<1
Аҳоли
• 2002-йилги рўйхат
671,247 (163-ўрин)
• Зичлик 309/км2
ЙИМ (ХҚТ) 2005-йил рўйхати
• Бутун
АҚШ$441 миллион (207-ўрин)
• Жон бошига
АҚШ$657
Пул бирлиги Cоморо Франc (КМФ)
Вақт минтақаси УТC+3
• Ёз (ДСТ)
УТC+3
Қисқартма CН
Телефон префикси 269
Интернет домени .км

Давлат тузуми

Қамар ороллари – федерал республика. Амалдаги конституцияси 2001-йил 23-декабрда қабул қилинган. Давлат бошлиғи – президент, у умумий тўғри овоз бериш йўли билан 4 йил муддатга сайланади, ҳукуматга ҳам бошчилик қилади. Қонун чиқарувчи ҳокимиятни бир палатали парламент (иттифоқ ассамблеяси), ижроия ҳокимиятни президент бошчилигидаги ҳукумат амалга оширади.

Табиати

Ороллар вулканлардан ҳосил бўлган, маржон қоялар билан ўралган. Ҳаракатдаги вулканлар бор. Баландлиги 2560 м гача (Нгазижа оролдаги Қаргала вулкани, мамлакатнинг энг юқори нуқтаси). Иқлими тропик, иссиқва сернам. Соҳилда ўртача температура 23—28°, тоғларда 18° га яқин. Йиллик ёғин 1100– 3000 мм. Тоғ ён бағирларида қалин тропик ўрмонлар, тоғ этакларида саванна ва бутазорлар бор.

Аҳолиси

Аҳолисининг 95% қамарлар ёки анталоатра халқи. Улар арабларнинг малагасилар ва Шарқий Африка соҳилидаги халклар билан чатишуви натижасида ҳосил бўлган. Бундан ташқари, банту тилларидан бирида сўзлашувчи макуалар ҳамда араб, малагаси ва франсузлар ҳам яшайди. Ҳиндистон ва Покистондан бориб қолганлар ҳам бор. Расмий тиллар – қамар, франсуз ва араб тиллари. Аҳолиси, асосан, қамар тилида сўзлашади. Қамарларнинг аксарияти ислом динининг сунний мазҳабида. Аҳолининг 75% га яқини соҳил бўйидаги текисликларда ва тоғ ён бағирларида истиқомат қилади. Асосий шаҳарлари – Морони, Муцамуду, Фомбони.

Тарихи

ХВ—ХИХ асрларда оролларда мусулмон султонлари ҳукмронлик қилган. Оролларга европаликлардан биринчи бўлиб 1598-йилда голландлар борган. ХИХ асрда Франсия бу оролларни босиб олиб, мустамлакага айлантирган. 1946-йил Қамар ороллари Франсиянинг Мадагаскар мустамлакаси таркибидан мустақил маъмурий бирлик сифатида ажратилган. 1961-йилда Франсиянинг „денгиз орти \удуди“; 1968-йилда ички ўзиниўзи бошқарув мақомини олди. 1975-йил 6-июлда Қамар ороллари депутатлар палатаси ўз ташаббуси билан мамлакатни мустақил деб эълон қилди. 1978-йил 1-октабргача мамлакат Қамар ороллари Республикаси, сўнгра Қамар ороллари Федерал Ислом Республикаси деб атадди; 2002-йилдан ҳозирги номда. 1999-йил 30-апрелда полковник Азали Ассумани раҳбарлигидаги ҳарбий тўнтариш натижасида президент Тожиддин бин Саид Массунде ҳокимиятдан четлаштирилди, 1996-йилги конституция бекор қилинди, барча давлат муассасалари тарқатиб юборилди. Муваққат конституция амал қила бошлади. 1999-йил 6-майда Азали Ассумани ўзини президент деб эълон қилди. Қамар ороллари – 1975-йилдан БМТ аъзоси. Миллий байрами – 6-июл – Мустақиллик эълон қилинган кун (1975).

Сиёсий партиялари, касаба уюшмалари

Янгиланиш ва демократик ҳаракат партияси, 1990-йилда тузилган; Тараққиёт учун миллий бирлашма партияси, 1996-йилда ташкил этилган; Демократия ва тараққиёт учун ҳаракат партияси. Қамар ороллари мухтор касаба уюшмалари иттифоқи, 1996-йил тузилган.

Иқтисодиёти

Қамар ороллари қолоқаграр мамлакат. Иқтисодиётининг асосини экспортга ихтисослаштирилган қишлоқ хўжалиги ташкил этади. Ялпи ички маҳсулотда қишлоқ хўжалиги, ўрмон хўжалиги ва балиқ овлаш улуши 40%, саноатники 14%, хизмат кўрсатиш тармоғиники 46%. Асосий қишлоқ хўжалиги экинлари: ванил, чиннигул, иланг-иланг (гулидан эссенсия ва парфюмерия саноати учун мой олинадиган да; рахт), кокос палмаси, долчин, кофе. Ички эҳтиёж учун шоли, маккажўхори, маниок, ямс, батат, шакарқамиш, банан етиштирилади. Қорамол, эчки ва қўй боқилади, балиқ овланади. Урмонларда ёғоч тайёрланади. Саноати, асосан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотини қайта ишлаш, совун, спирциз ичимликлар, рўзғор асбоблари ишлаб чиқарувчи корхоналаридан иборат. Пуцсолан (йўл қуриш ва семент ишлаб чиқариш учун керакли хом ашё) қазиб олинади. Йилига 31 млн. кВцоат электр энергия ҳосил қилинади. Ҳунармандчилик (тери, ёғочни қайта ишлаш, сават тўқиш) кенг ёйилган. Автомобил йўллари узунлиги – 875 км (76% қаттиққопламали). Асосий денгиз порти – Муцамуду шаҳри Четга ванил (экспорт бўйича дунёда 2-ўринда), эссенсия, чиннигул, кокос палмаси ёнғоғи ва мағзи чиқаради, четдан нефт маҳсулотлари, озиқ-овқат, машинаускуна олади. Ташқи савдода Франсия, АҚСҲ, Германия, Мадагаскар билан ҳамкорлик қилади. Пул бирлиги – қамар франки.

Маорифи

Мустақиллик эълон қилиниши арафасида (1975) 6 ёшдан 15 ёшгача бўлган болалар учун мажбурий таълим жорий этилган эди, аммо бу иш амалга ошмади. Давлат мактаблари билан бир қаторда мусулмон руҳонийларига қарашли диний мактаблар ҳам бўлган. Дарслар франсуз тилида, диний мактабларда араб тилида ўтилган. Мамлакат мустақилликка эришгандан кейин болалар 4 ёшдан мадрасага қатнаб, 2 йилда давомида Қуръонни ўргана бошлайдилар. Бошланғич мактаб 6 йиллик, тўлиқсиз ўрта мактаб 4 йиллик, тўлиқ ўрта мактаб (лицей) 7 йиллик. Маҳаллий тилда ўқитиш жорий этилган.

Анъанавий бошланғич диний мактабларда араб алифбосидан ташқари, қишлоқ хўжалиги билимлари ва гигиена ўргатилади. Касбҳунар таълими бошланғич мактаб негизида амалга оширилади. Педагогика билим юртларида ўқитувчилар тайёрланади. Олий ўқув юртлари йўқ. Ёшлар олий таълимни хорижда оладилар.

Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви

Мамлакатда „АлВатвон“ („Ватан“) ҳукумат ҳафталик газета (1985-йилдан), франсуз тилида ҳафталик „Қамар Ороллари газетаси“ чиқади. Қамар матбуот агентлиги ҳамда 1975-йилда ташкил этилган ва ҳукумат томонидан назорат қилинадиган Қамар радиоси фаолият юритади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил