Комплексонометрия, хелатометрия, трилонометрия — титрлаш орқали эритмадан металл ионлари миқдорини аниқлаш усули. Бу усул металл ионларини этилендиаминполикарбон кислоталари билан комплекс бирикмалар ҳосил қилишига асосланган. Этилендиамин ва карбон кислоталарининг бирикиши натижасида ҳосил бўладиган бирикмалар комплексе н л а р дейилади. Улар умумий ҳолда қуйидагича ифодаланади: (НООС—Р)2 НCҲ2-CҲ2-Н(РCООҲ)2, бу ерда Р — алифатик радикаллар.

Металл ионлари комплексонлар билан сувда эрувчан, кам диссоциацияланадиган, барқарор ва доимий таркибли комплекс бирикмалар — комплексонлар ҳосил қилади. Комплексоннинг металл иони билан бирикишида 5 ёки 6 аъзоли ҳалқа — хелат ҳосил бўлади. Амалиётда этилендиамин тетрасирка кислотанинг икки натрийли тузи кўпроқ ишлатилади. Бу бирикма комплексон ИИИ ёки трилон Б деб юри-тилади. Шу сабабли К. баъзида хелатометрия ёки трилонометрия номи билан ҳам аталади.

Металл ионли эритмани комплексон эритмаси билан титрлаганда қуйидаги реаксиялар кузатилади:Ме2+ + Ҳ2Й2- = МеЙ2- + 2Н+ Ме3+ + Ҳ2Й2” = МеЙ” + 2Н+Ме42” = МеЙ- + 2Н+Бу ерда Ҳ2Й2~ — этилендиаминтетрасирка кислотанинг икки натрийли тузи аниони. Демак, бир грамм-эквивалент металлга, унинг оксидланиш даражасидан катъий назар, бир грамм-эквивалент комплексон бирикади. Комплексон эритмасининг консентрациясига караб титрлашга сарф бўлган ҳар бир мл эритмага маълум миқдорда металл иони тўғри келади. Мас, 0,01 М комплексон эритмасининг (қаранг Моляр эритма) бир мл га 0,5869 мг Ни, 0,5894 мг Со ёки 0,6354 мг Си тўғри келади. Титрлашнинг тугаш нуқтасини металл — индикаторлар орқали (мурексид, эриохром қора, эриохром кўк, пирокатехин бинафша ва ҳоказо) ёки потенсиометрик, фотометрик, амперометрик ва бошқа усуллар билан аниқланади. Аниқланаётган металл иони ва қўшилаётган индикаторнинг табиатига кўра, муҳитнинг рН қиймати турлича бўлади ва шу сабабли титрлашда мақбул индикатор танланади. Агар эритмада бир неча металл ионлари бўлса, асосий ионни аниқлаш учун аралашма ионларни барқарор комплекс бирикма берувчи бошқа моддалар билан тўсиб (маскировка) қўйилади. Бундай моддалар сифатида сианид, роданид, фторид, ситрат, тартрат ионлари ҳамда триэтаноламин ишлатилади. Комплексонатларнинг барқарорлиги эритманинг рН миқдорига боғлиқ. Шу сабабли бир вақтда эритмадаги бир неча металл ионини аниқлаш мумкин. Мас, торий ионини эритманинг муҳити рН —1,6 бўлганда, сўнгра рН—4,5 бўлганда шу эритмадаги нодир-ер металл ионларини титрлаш мумкин.

К. усули сувнинг қаттиқлигини, минерал хом ашёдаги, оқова сувлардаги металл ионларининг миқдорини аниқлашда, шунингдек, металлургияда оддий ва қулай усул сифатида кенг қўлланади.

Омонулла Хўжаев.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил