Компонентлар (термодинамика ва кимёда), мустақил компонентлар — термодинамик системани ташкил этадиган, кимёвий жиҳатдан индивидуал ҳисобланадиган моддалар. Компонентлар деганда системани ташкил этадиган моддаларнинг умумий сони эмас, балки унинг ҳар қандай фазасининг таркибини ифодалаш учун етарли бўлган моддалар сони тушунилади. Мас, калсий оксид (СаО) ва карбонат ангидрид (СО2)дан ташкил топган системада СаО + СО2 ^± СаСО, реаксиясига мувофиқ калсий карбонат (СаСО2) ҳосил бўлади. Бу системада СаО ва СО, мустақил Компонентлар, СаСО3 эса шу Компонентларнинг бирикиш маҳсулидир. Шунингдек, СаО ва СаСО3 ни тенг хуқуқли Компонентлар, СО, ни эса СаСО3 нинг термик диссоциацияси маҳсули деб қараш мумкин. Кимёвий системаларни ташкил этадиган моддалар ўзаро реаксияга киришади ва шу сабабли бу системаларда Компонентлар сони ташкил этадиган моддалар сони билан рўй бериши мумкин бўлган мустақил реаксия сони орасидаги фарқ билан аниқланади. Агар системани ташкил этадиган Компонентлар ўзаро реаксияга киришмаса, бу система физик система дейилади (мас, бензол-глицериннинг суюқ аралашмаси). Бундай системаларда Компонентлар сони системани ташкил этувчи моддалар сонига тенг. Компонентлар сонига караб 1 компонентли, 2 компонентли, 3 компонентли ва кўп компонентли системалар бўлади. Компонентлар тушунчасини фанга 1875—1876-йилларда америкалик физик Ж.И.Гиббс киритган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил