Композитор (лотинча: cомпоситор — тузувчи, яратувчи, ижод этувчи)[1] — кўп овозли мусиқа асарлари муаллифи, мусиқа ижодкори.

„Композитор“ атамаси ХВИ асрга келиб Италияда кенг тарқалган. Композиторлик касби ижодкордан мусиқий-ижодий қобилият билан бирга махсус (композиция фани соҳасидаги) пухта билим ҳам талаб этади. Композитор нота ёзуви ёрдамида мусиқа асарларини ижод этади, янги, индивидуал бадиий мазмунни ифодалашга ҳаракат қилади. Шу жиҳати билан анъанавийлик мезонига таяниб монодия тизимида ижод этувчи бастакордан фарқ қилади. Профессионал композиторлар олий мусиқа мактаби — консерваториянинг композиторлик факултетида таълим оладилар[2].

Ўзбекистонда композиторлик ижодиёти ХИХ асрнинг охири (Вячеслав Лейсек ва бошқалар), айниқса, 1920–1930-йиллардан бошлаб (В.Успенский, А.Козловский, Георгий Мушел ва бошқалар) жадал ривожланди. Маҳаллий композиторлардан М. Ашрафий, Т. Содиқов, Манас Левиев, Мутал Бурҳонов, Сулаймон Юдаковларнинг илк ижодий тажрибалари 1930–1940-йилларга мансуб.

1950–1960-йилларда Икром Акбаров, Собир Бобоев, Борис Гиенко, Х. Раҳимов, Феликс Янов-Яновский, Раззоқ Ҳамроев, Т. Қурбонов, Румил Вилданов, Сайфи Жалил, 1970–1990-йилларда эса Д.Саидаминова, Н.Зокиров, Рустам Абдуллаев, Мустафо Бафоев, Мирсодиқ Тожиев ва бошқа кўп овозли мусиқанинг турли жанрларида катта ютуқларга эришдилар. Мустақиллик даврида Ўзбекистон композиторларининг ижоди янги босқичга кўтарилди. Ёш композиторлардан Аваз Мансуров, Дилором Омонуллаева, К.Эргашев, Д.Янов-Яновский, Н.Ғиёсов ва бошқа мусиқа ҳаётига, шу жумладан, эстрада ва филм мусиқаси, симфоник ҳамда камер мусиқаси жанрлари ривожига салмоқли ҳисса қўшмоқда.

Манбалар

  1. ↑ Ўзбек тилининг изоҳли луғати. Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи, 2023 — 964-бет. ИСБН 978-9943-8834-4-4. 
  2. ↑ Акбар Илёсов. Мусиқа луғати. Тошкент: "Ўқитувчи" нашриёти, 1997 — 384-бет. ИСБН 5-645-04422-2.