Kompozitsiya uslubi
Композиция воситалари, композиция усули — кўп овозли, композитор томонидан нота ёзуви шаклида ижод этилган мусиқий асарнинг тузилиш хусусиятлари, ўзига хослиги; куй-оҳанглар яратиш ҳамда уларни ривожлантириш йўли. Мусиқа асаридаги овозлар, мусиқий-ифодавий воситаларнинг ўзаро нисбатлари жиҳатидан фарқланади. Европа санъати тарихида олдин полифония услублари (9— Х асрлардан), кейинчалик гомофония турлари (16— ХВИИ асрлардан), ХХ асрда атонал мусиқа, додекафония, пуантилизм, алеаторика, конкрет мусиқа, электрон мусиқа, минимализм каби Композиция услубилари ривож топди. Ўзбекистон композиторлик санъатининг илк тажрибалари (1920—1930-йилари), асосан, гомофония тарзида вужудга келган, кейинчалик (айниқса, 1960—1970-йиллардан бошлаб) полифония, шунингдек, турли замонавий композиция турлари кенг ривож топди. Композиция услубилари бир-бирини инкор қилмайди, балки аксарият замонавий (шу жумладан, ўзбек композиторлари яратган) мусиқа асарларида композициянинг бир неча турлари ўзаро туташиб, қоришиб кетган ҳолда намоён бўлади. Композиция услуби асослари махсус олий мусиқа ўқув юртларида мусиқашунослик ҳамда композиция курсларида ўрганилади. Композиция услуби тушунчаси, асосан, композиторлик ижодига нисбатан қўлланилсада, таъкидлаш жоизки, узоқ ва яқин ўтмиш ҳамда ҳозирги давр ўзбек бастакорлик ижодиёти ҳам ўзининг узоқ тараққиёти жараёнида бир қатор турфа Композиция услубиларини шакллантирган[1].
Яна қаранг
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Мусиқа ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |