Компрессор стансияси -энергия элтгич (пневматик асбоблар учун ҳаво, иситиш учун газ) ёки хом ашё (ҳаводан кислород, азот-водород аралашмасидан аммиак олиш) сифатида фойдаланиладиган қисилган газ ёхуд ҳаво олиш учун қўлланиладиган стационар қурилма. Компрессор стансияси турли саноат корхоналари ва қурилиш майдончаларига ўрнатилади. Компрессор стансияси компрессор ва бошқа жиҳозлар — сиқилган газ идишлари, газ йиггичлар, сув, ҳаво ва совитиш қурилмалари, мухандислик коммуникация тармоқлари ([[водопровод тармог'и|водопровод, канализация, буғ, иссиқ сув), трансформатор кичик стансияси ўрнатилган асосий бино ва ходимлар биносидан иборат. Компрессор стансияси алоҳида жойга оловбардош материаллардан қурилади. Айрим (масалан, компрессор жиҳозлари ишлаб чиқаришга таъсир қилмайдиган) ҳолларда корхона биносида жойлашиши мумкин.[1]

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил