Телеграм мессенжерида компроматузб номи остида канал очиб, давлат ташкилотлари ҳақида компромат материаллар бериб борган канал админларига нисбатан қўзғатилган жиноят иши билан боғлиқ жараён[1].

Тарихи

2020-йил 12-август куни Компроматузб Телеграм-каналида „Олим Чорақулович, видеода ко`риб турганингиз жой мабодод таниш эмасми?!“ сарлавҳаси остидаги видео э'лон қилинган. Видео Наманган вилояти Поп тумани Чодак қишлоғи 24-дала контурида олинган[2].

Жиноят иши

2023-йил январ ойида ҳуман.уз интернет нашри бош муҳаррири Хуршид Далиев Ўзбекистон ДХХ томонидан қамоққа олингани ҳақида хабар берилди[3]. Унга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми „в“ банди билан жиноят иши қўзғатилгани маълум қилинган[4]. Айни шу вақтда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги матбуот котиби Мавжуда Мирзаеванинг ғойиб бўлганлиги ҳақида ижтимоий тармоқларда маълумотлар пайдо бўла бошлади[5]. Кейинчалик, Мавжуда Мирзаева ҳам компроматузб иши доирасида терговга жалб қилингани ҳақида маълумот берилди[5].

Манбалар