Бластер компютер қуртининг олти бурчакли алгоритми яратувчиси Миcрософт бош директори Билл Гейцга қолдирган хабари.
Cонфиcкер компютер қуртининг тарқалиши.

Компютер қурти (Cомпутер wорм) — бу бошқа компютерларга тарқалиш учун ўзини такрорлайдиган, мустақил шу билан бирга зарарли ҳисобланган компютер дастури[1]. У кўпинча ўзини ёйиш учун компютер тармоғидан фойдаланади. У компютега кириш учун йўл қўйилган тизим хатоларига таянади. Ўзи ўрнашиб олган илк машинадан бошқа компютерларни сканерлаш ва уларга ҳам ўзини юқтириш учун хостинг(сервер) сифатида фойдаланади. Қурт томонидан эгалланганган компютерлар бошқарилса, қурт ушбу компютердан туриб, бошқа компютерларни сканерлашда ва зарарлашда давом этади[2]. Компютер қуртлари хост дастурларисиз ўзларини нусхалаш учун рекурсив усуллардан фойдаланадилар ва экспоненсиал ўсиш қонуни асосида ўзларини тарқатадилар. Шу аснода, қисқа вақт ичида, йирик миқдордаги компютерларни бошқаришади ва зарарлашади[3]. Компютер қуртлари, деярли ҳар доим, тармоққа оз миқдорда зарар етказади, ҳатто кенг майдондаги тармоқларда тарқалган бўлса-да, ушбу вирус, мақсадли равишда, тегишли компютердаги файлларни бузади ёки ўзгартиради.

Кўпгина компютер қуртлари фақат тарқалиш учун яратилган ва улар ўзларини юқтирган тизимларни ўзгартиришга ҳаракат қилишмайди. Бироқ, Моррис компютер қурти ва МйДоом каби вирусли дастурлар тармоқ трафигини кўпайтириш ва бошқа кутилмаган таъсирлар туфайли катта бузилишларга олиб келиши мумкин.

Тарихи

Компютер тарихи музейидаги Моррис вирусли дастур (компютер қурти)нинг манба коди ёзилган диск.

Тарихга назар солсак, „компютер қурти“ атамаси, илк марта, Жоҳн Бруннернинг 1975-йилдаги "Тҳе Шоcкwаве Ридер " романида ишлатилган. Романда Ничлас Хафлингер оммавий мувофиқликни келтириб чиқарадиган миллий электрон ахборот тармоғини бошқараётган кучли одамлардан қасос олиш учун маълумотлар йиғувчи қуртни ишлаб чиқади ва йўлга қўяди[4].

Иккинчи маротаба, „компютер қурти“ атамаси, антивирус дастур номи сифатида ишлатилган. Реапер номини олган ушбуй дастур (Рей Томлинсон томонидан яратилган) ўзини АРПАНЕТ бўйлаб такрорлаш ва экспериментал Cреэпер(биринчи компютер қурти, 1971) дастурини ўчириш учун яратилган.

1988-йил 2-ноябрда Корнел университетининг информатика бўйича аспиранти Роберт Таппан Моррис ўша пайтда Интернетдаги кўплаб компютерларнинг иш тизимини бузувчи „Моррис компютер қурти“ деб номланувчи дастурни яратади[5]. Моррис апелляцияси жараёнида АҚШ Апелляция суди ҳар бир қурилмадан қуртни олиб ташлаш нархини 200 дан 53 000 долларгача баҳолади. Ушбу иш CЕРТ мувофиқлаштириш маркази[6] ва Пҳаге почта рўйхатини шакллантиришга туртки бўлади[7]. Морриснинг ўзи 1986-йилдаги „Компютер фирибгарлиги ва суиистеъмоллик“ қонунига биноан судланган ва ҳукм қилинган биринчи шахс, айнан, Моррис бўлади ва у дунёдаги илк компютер хакери номига эга чиқади[8].

Хусусиятлари

Мустақил алгоритмли дастур сифатида

Компютер вируслари одатда хост-север тизимини талаб қилади[9]. Вирус хост серверига ўз кодини ёзади. Дастур ишга тушганда, биринчи навбатда ёзма вирус дастури бажарилади, бу эса инфексиион зарарланишни келтириб чиқаради. Қуртга хост дастури керак эмас, чунки у мустақил дастур ёки унинг кодли қисмидир. Шу сабабли ҳамки, у хост сервери томонидан чекланмаган, лекин мустақил равишда ишлаши ва ҳужумларни фаол равишда амалга ошириши мумкин[10][11].

Эксплуатацион ҳужумлар

Қурт хост дастури билан чекланмаганлиги сабабли, қуртлар фаол ҳужумларни амалга ошириш учун операцион тизимнинг турли заифликларидан фойдаланиши мумкин. Мисол учун, „Нимда“ вируси заифликларни ҳужум қилиш учун манба сифатида ишлатади.

Мураккаблик

Баъзи қуртлар веб-саҳифа скриптлари билан бирлаштирилган ва ВБСcрипт, АcтивеХ ва бошқа технологиялар ёрдамида ҲТМЛ саҳифаларида яширинган. Агар фойдаланувчи вирусли веб-саҳифага кирса, вирус автоматик равишда хотирада жойлашади ва ишга тушишни кутади. Шунингдек, баъзи қуртлар ҳам бор, улар баcкдоор дастурлари ёки троян отлари билан бирлаштирилади, масалан, „Код Ред“[12].

Қуртлар анъанавий вирусларга қараганда кўпроқ юқумли. Улар нафақат маҳаллий компютерларни, балки уларга асосланган тармоқдаги барча серверлар ва мижозларни ҳам зарарлайди. Қуртлар умумий папкалар, электрон почталар, зарарли веб-саҳифалар ва тармоқдаги кўплаб заифликларга эга серверлар орқали осонгина тарқалиши мумкин[13].

„Тарбияли“ компютер қуртлари

Ёрдамчи қурт ёки қуртга қарши қурт — бу унинг муаллифи фойдали деб ҳисоблаган нарсани қилиш учун мўлжалланган қурт, лекин ижро этувчи компютер эгасининг рухсати билан шарт эмас. Херох ПАРC да қуртлар бўйича биринчи тадқиқотдан бошлаб, фойдали қуртларни яратишга уринишлар бўлди. Ушбу қуртлар Жон Шоч ва Жон Ҳуппга Этҳернет тамойилларини Херох Алто компютерлари тармоғида синаб кўришга имкон берди[14]. Худди шундай, Начи қуртлари оиласи ҳам худди шу заифликлардан фойдаланган ҳолда хост тизимидаги заифликларни тузатиш учун Миcрософт веб-сайтидан ямоқларни юклаб олишга ва ўрнатишга ҳаракат қилди[15]. Амалда, гарчи бу ушбу тизимларни хавфсизроқ қилган бўлса-да, у сезиларли тармоқ трафигини яратди, уни ямоқлаш жараёнида машинани қайта ишга туширди ва ўз ишини компютер эгаси ёки фойдаланувчининг розилигисиз амалга оширди. Уларнинг фойдали юки ёки ёзувчиларнинг ниятларидан қатъи назар, хавфсизлик мутахассислари барча қуртларни зарарли дастур деб билишади.

Бир тадқиқот ОСИ моделининг иккинчи қатламида (Дата Линк Лаер) ишлайдиган биринчи компютер қуртини таклиф қилди, у ҳимоясиз тугунларни кўпайтириш ва текшириш учун Контент-манзилли хотира (CАМ) жадваллари ва калитларда сақланадиган Спаннинг Треэ маълумотлари каби топология маълумотларидан фойдаланади. корхона тармоғи қопланмагунча[16].

Анти-қуртлар Cоде Ред,[17] Бластер ва Сантй қуртларининг таъсирига қарши курашиш учун ишлатилган. Wелчиа — фойдали қуртларга мисолдир[18]. Бластер қурти томонидан ишлатиладиган бир хил камчиликлардан фойдаланган ҳолда, Wелчиа компютерларни юқтирди ва фойдаланувчиларнинг розилигисиз Wиндоwс учун Миcрософт хавфсизлик янгиланишларини автоматик равишда юклаб олишни бошлади. Wелчиа янгиланишларни ўрнатгандан сўнг зарарланган компютерларни автоматик равишда қайта ишга туширади. Ушбу янгиланишлардан бири эксплуатацияни тузатган ямоқ эди.

Фойдали қуртларнинг бошқа мисоллари: „Ден_Зуко“, „Чеэзе“, „CодеГреэн“ ва „Миллениум“[19].

Яна қаранг:

Манбалар

  1. ↑ Барwисе. „Wҳат ис ан интернет wорм?“. ББC. 2015-йил 24-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 9-сентябр.
  2. ↑ Зҳанг, Чангwанг; Зҳоу, Ши; Чаин, Бенжамин М. (2015-05-15). „Ҳйбрид Эпидемиcс—А Cасе Студй он Cомпутер Wорм Cонфиcкер“. ПЛОС ОНЕ. 10-жилд, № 5. э0127478-бет. арХив:1406.6046. Бибcоде:2015ПЛоСО..1027478З. дои:10.1371/жоурнал.поне.0127478. ИССН 1932-6203. ПМC 4433115. ПМИД 25978309.
  3. ↑ Марион, Жеан-Йвес (2012-07-28). „Фром Туринг мачинес то cомпутер вирусес“. Пҳилосопҳиcал Трансаcтионс оф тҳе Роял Соcиэтй А: Матҳематиcал, Пҳйсиcал анд Энгинеэринг Сcиэнcес. 370-жилд, № 1971. 3319–3339-бет. Бибcоде:2012РСПТА.370.3319М. дои:10.1098/рста.2011.0332. ИССН 1364-503Х. ПМИД 22711861.
  4. ↑ Бруннер, Жоҳн. Тҳе Шоcкwаве Ридер. Неw Ёрк: Баллантине Боокс, 1975. ИСБН 978-0-06-010559-4. 
  5. ↑ „Тҳе Субмарине“. www.паулграҳам.cом.
  6. ↑ „Сеcуритй оф тҳе Интернет“. CЕРТ/CC. 1998-йил 15-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 5-июн.
  7. ↑ „Пҳаге маилинг лист“. сеcуритйдигест.орг. 2011-йил 26-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 17-сентябр.
  8. ↑ Дресслер, Ж. „Унитед Статес в. Моррис“, . Cасес анд Материалс он Cриминал Лаw. Ст. Паул, МН: Тҳомсон/Wест, 2007. ИСБН 978-0-314-17719-3. 
  9. ↑ „Wорм вс. Вирус: Wҳат'с тҳе Дифференcе анд Доэс Ит Маттер?“ (эн). Wорм вс. Вирус: Wҳат'с тҳе Дифференcе анд Доэс Ит Маттер?. Қаралди: 2021-йил 8-октябр.
  10. ↑ Ео, Санг-Соо.. Cомпутер сcиэнcе анд иц апплиcатионс : CСА 2012, Жежу, Кореа, 22-25.11.2012. Спрингер, 2012 — 515-бет. ИСБН 978-94-007-5699-1. ОCЛC 897634290. 
  11. ↑ Ю, Wеи; Зҳанг, Нан; Фу, Хинwен; Зҳао, Wеи (Оcтобер 2010). „Селф-Дисcиплинарй Wормс анд Cоунтермеасурес: Моделинг анд Аналйсис“. ИЭЭЭ Трансаcтионс он Параллел анд Дистрибутед Сйстемс. 21-жилд, № 10. 1501–1514-бет. дои:10.1109/тпдс.2009.161. ИССН 1045-9219.
  12. ↑ Броокс, Давид Р. (2017), „Интродуcинг ҲТМЛ“, Программинг ин ҲТМЛ анд ПҲП, Ундерградуате Топиcс ин Cомпутер Сcиэнcе, Спрингер Интернатионал Публишинг, 1–10-бет, дои:10.1007/978-3-319-56973-4_1, ИСБН 978-3-319-56972-7
  13. ↑ Лаwтон, Георге (Жуне 2009). „Он тҳе Траил оф тҳе Cонфиcкер Wорм“. Cомпутер. 42-жилд, № 6. 19–22-бет. дои:10.1109/мc.2009.198. ИССН 0018-9162.
  14. ↑ Шоч, Жоҳн; Ҳупп, Жон (Мар 1982). „Тҳе "Wорм" Програмс - Эарлй Эхпериэнcе wитҳ а Дистрибутед Cомпутатион“. Cоммуниcатионс оф тҳе АCМ. 25-жилд, № 3. 172–180-бет. дои:10.1145/358453.358455. 2022-03-31да асл нусхадан архивланди. Қаралди: 2022-06-05.
  15. ↑ „Вирус алерт абоут тҳе Начи wорм“. Миcрософт.
  16. ↑ Ал-Саллоум, З. С. „А линк-лаер-басед селф-реплиcатинг вулнерабилитй дисcоверй агент“, . Тҳе ИЭЭЭ сймпосиум он Cомпутерс анд Cоммуниcатионс, 2010 — 704-бет. ДОИ:10.1109/ИСCC.2010.5546723. ИСБН 978-1-4244-7754-8. 
  17. ↑ „внунет.cом 'Анти-wормс' фигҳт офф Cоде Ред тҳреат“ (2001-йил 14-сентябр). 2001-йил 14-сентябрда асл нусхадан архивланган.
  18. ↑ Тҳе Wелчиа Wорм, 18-декабр 2003-йил — 1-бет. Қаралди: 9-июн 2014-йил. Тҳе Wелчиа Wорм. Деcембер 18, 2003. п. 1. Ретриэвед 9 Жуне 2014.
  19. ↑ Тҳе Wелчиа Wорм, 18-декабр 2003-йил — 1-бет. Қаралди: 9-июн 2014-йил. 

Ҳаволалар