Kompyuter virusi
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Компютер вируси — интернет орқали сузиб юрадиган, компютер программаларини йўқ қилиб, ишламай қолишига сабаб бўладиган программа. Ҳозирги кунда бу вирусларга қарши Антивируслар ишлаб чиқарилган. Вируслар ҳақида дастлабки маълумотлар америкалик Т. Ж. Райннинг 1977-йилги фантастик асарида учрайди. Бу асарда 7000 компютер вирусдан зарарланганлиги ҳақида сўз боради. Вирус ҳам тузилишига кўра дастур, лекин зарарли. Ҳозир вируслар жуда кенг классификация эга. Улар кенг қамровда фаолият олиб бормоқда. Масалан: Касперский антивируси 1,5 миллион вирусни аниқлай олади (2009-йил маълумоти). Дунёдаги биринчи вирус дастури 1988-йили Карнелл Университети аспиранти Роберт Морис(кичик) томонидан Интернет тармоғига жойлаштирилган. Бу вирус ўз фаолиятини Уних операцион тизими хато-камчиликларидан ғаразли мақсадларда фойдаланиш билан амалга оширган. Роберт Морис тузган вирус жуда катта кўламли зарар келтирди. Роберт морис эса узоқ муддатли қамоқ жазосига маҳкум этилди, лекин унинг номи бир умрга тарихда қолди.
Компютер вируси — ЭҲМ нинг хавфли „дастури“. Компютер эгасини огохлантирмай ва унинг истагига қарши унинг дастурига „жойлаштирилади“ ва зарядланган файлни навбатдаги қўйишда кўпаяди. Компютер вируси компютернинг рисоладаги иш меъёрини бузади, маълумотларни ўчириб юборади, дисплей (монитор) экранидаги тасвирни бузади, ҳисоблаш жараёнини секинлаштиради. Компютер вируси дастурини ишлаб чиқувчилар ХХ аср 80-йиллари бошида АҚШда пайдо бўлди, кейин дунёнинг барча мамлакатларига тарқалди. Компютер вирусига қарши курашиш учун махсус дастурлар ишлаб чиқилади[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |