Комсток қурти, кометок червеци (Псиудоcоccус cомстоcки Ҳуw.) — коксидиялар кенжа туркумига кирадиган ҳашарот, ички ва ташқи карантин обекти. Биринчи марта 1890-йилда АҚШнинг Калифорния штатида Д.Комсток томонидан топилган. Урғочисининг танаси узунлиги 3–4 мм, тухум қўйиш даврида 5–6 мм га етади. Танаси оқ мумсимон парда билан қопланган, четларида 17 жуфт мумсимон ўсиқ, шу жумладан, тана узунлигининг ярмигача борадиган иккита дум ипи бор. Кўзлари йирик, мўйловлари 8 бўлимли, эркаги 1,2—1,5 мм узунликда, қанотли, туси қизғиш, кўзлари қора, қизил доиралар билан ўралган. Мўйловлари 10 бўғимли. Урғочиси 600 га яқин тухум қўяди. Тухумининг катталиги 0,3 мм, овал шаклда. Дарахтлар ковагида, ўсимлик илдизларида, хазон орасида, девор ёриқларида тухумлик босқичида қишлайди.

Бир йилда 3—4 авлод беради. Апрел ойида тухумдан чиққан қуртлар зарарлаган тут дарахти новдалари қинғир-қийшиқ бўлиб, барглар сарғаяди ва қуриб қолади, дарахт танаси, илдизлари ва шохларида ишиш ва ёриқлар ҳосил бўлади. Қурт тезаги билан ифлосланган тут барги эса ипак қурти учун зарарлидир.

Комсток қурти тут дарахтидан ташқари, шафтоли, анор, маккажўхори, картошка, карам, помидор, қовун, тарвўз ва бир қатор бошқа кўпгина дарахцимон ва ўцимон ўсимликларнинг танаси, поялари, шохлари, барглари, куртаклари, шона, ғунча, гуллари, меваларига ва 5—6 см чуқурликда тупроқсаги илдизларининг юқори қисмига зарар ет-казади (оқ момиққа ўхшаган қолдиқ қолдиради). Комсток қурти Ўзбекистонга 1939-йилда Япониядан келтирилган тут кўчатлари билан келиб қолган.

Кураш чоралари: энг афзали биологик усул. Комсток қуртининг кушандаси бўлган псевдафикусни кўпайтириб, зарарланган ҳудудларга тарқатиш лозим. Агротехника тадбирларини ўз вақтида ўтказиш; бегона ўтлар, кўзда хазонларни ва қуриган шох-шаббаларни йиғиштириб ёқиб ташлаш; экиладиган янги кўчатларни махсус хоналарда дезинфексия қилиш шарт (қаранг Червецлар). Султон Ашмуҳамедов, Норқўзи Эргашев.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил