Kon sanoati
Кон саноати, кон қазиб олиш саноати — фойдали қазилмалар конларини қидириш, уларни ер остидан қазиб олиш, дастлабки қайта ишлаш — бойитиш бўйича ишлаб чиқариш тармоқлари мажмуи. Кон саноати куйидаги асосий гуруҳларга бўлинади: 1) ёқилғи (нефт, табиий газ, кўмир, сланец, торф) қазиб олиш саноати; 2) руда (темир рудаси, марганец рудаси, рангли металлар, асл ва ноёб металлар рудалари, радиоактив элементлар) қазиб олиш саноати; 3) нометалл қазилма ва маҳаллий қурилиш материаллари саноати (мармар, фанит, асбест, бўр, доломит, кварсит, каолин, гипс, мергел, дала шпати, оҳактош ва бошқаларни қазиб олиш);
Кон иши қад. даврлардан бери маълум. ХВИИИ аср охири — ХИХ аср бошларидан жадал ривожлана бошлади. ХХ аср охирларига келиб дунёда йилига 5 млрд. т дан зиёд кўмир, 3 млрд.т дан зиёд нефт, 2,3—2,5 трлн. м3 табиий газ ва 1 млрд. т темир рудаси қазиб олинмоқда. Бошқа турдаги минерал хом ашёни қазиб олиш ҳажми камроқ. Жумладан, дунёда кейинги вақтда йилига 2,2—2,3 минг т олтин қазиб олинмоқда. Жаҳонда уран етказиб берувчи йирик мамлакатлар қаторига Канада, Австралия ва ЖАР, калий тузлари бўйича Канада ва Германия давлатлари киради. Темир рудасини қазиб олиш иқтисодий ривожланган мамлакатларда ҳам (АҚСҲ, Канада, Австралия, ЖАР, Швеция, шунингдек, Россия ва Украина), ривожланаётган мамлакатларда ҳам (Хитой, Бразилия, Ҳиндистон, Венесуэла, Либерия) кенг миқёсда амалга оширилмоқда.
Халқаро географик меҳнат тақсимотининг чуқурлашиши ва янада ривожланиши дунёда 6 та йирик кон саноати марказларининг шаклланишига олиб келди. Уларнинг ҳиссасига жами қазиб олинган хом ашё ва ёқилғининг 2/3 қисми тўғри келмоқда. Шундай мамлакатлар қаторига АҚСҲ, Канада, Австралия, ЖАР, Россия ва Хитой киради. Кон саноати кўпчилик бошқа мамлакатларда ҳам ривожланган. Лекин уларда хом ашё ёки ёқилғининг бир-икки тури қазиб олинади, холос. Жумладан, дунёда кўмир қазиб олишда Полша, мис рудаси қазиб олишда Чили, қалай рудаси қазиб олишда Малайзия, нефт қазиб олишда Форс кўрфази мамлакатлари юқори ўринларни эгаллайди.
Ўзбекистон Республикаси жаҳонда кон саноати юқори ривожланган мамлакатлар қаторидан мустаҳкам ўрин олган. Ҳозирга қадар Ўзбекистонда ҳаммаси бўлиб 2,7 мингдан зиёд истиқболли турли фойдали қазилма конлари аниқланган. Улар 100 га яқин минерал-хом ашё турларини ўз ичига олади. Муҳим стратегик манбалар — нефт ва газ конденсати, табиий газ бўйича 155 та кон, қимматбаҳо металлар бўйича 40 дан ортиқ, рангли, нодир ва радиактив металлар бўйича 40, кон-кимё хом ашёси бўйича 15 та кон ва бошқа қидириб топилган ва ишга туширилган.
Олтин, уран, нефт, фосфоритларнинг разведка қилинган захиралари бўйича Ўзбекистон жаҳонда етакчи ўринни эгаллайди. Республика жаҳонда олтин захиралари бўйича 4-ўринда, мис захиралари бўйича 10—11 ўринда, уран захиралари бўйича 7—8 ўринда туради (2001) (яна қаранг: Газ саноати, Рангли металлургия, Кўмир саноати, Нефт саноати, Олтин саноати, Темир руда саноати).
Абдуҳаким Қаюмов.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |