Konakri
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |



Конакри — Гвинея пойтахти (1958). Томбо орол ва Калум ярим оролда жойлашган (ўзаро дамба орқали боғланган). Аҳолиси 1558 минг киши (1997). Иқлими нам ва қуруқ мавсумли экваториал, муссонли икдим. Январда ўртача температура 23°, июлда 22°; йилига ўртача 4300 мм ёғин ёғади. Денгиз порти орқали четга ми-нераллар ва қ. қ. хом ашёлари чиқарилади. Конакри — Гвинеянинг темир йўл маркази. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Конакри — йирик иқтисодий марказ, мамлакат ишлаб берувчи саноатининг катта қисми шу ерда жойлашган. Озиқ-овқат, курилиш материаллари, кимё, тўқимачилик, металлсозлик, семент, полиграфия саноати корхоналари бор. Шаҳар атрофида сабзавотчилик ривожланган.
Шаҳар 1884-йилда сусулар қишлоғи ўрнида вужудга келган. 1895—1958-йилларда Франсия Гвинеясининг маъмурий маркази. Конакри узунасига чўзилган: жануби-ғарби — порт ва темир йўл вокзали жойлашган эски шаҳар қисмидан иборат, янги шимоли-шарқий қисми эса маъмурий марказ, аэропорти ҳам ўша ерда. ХХ асрнинг 2-ярмида Конакрида кўплаб замонавий маъмурий ва турар жой бинолари қурилди. Илмий муассасалар, Миллий кутубхона, Миллий музей, Халқлар саройи бор.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Африка географияси ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |