Konchitsa leto
„Кончица лето“ (русча: Кончится лето, яъни „Ёз тугайди“) („Кончица лето (Жду ответа)“ (русча: Кончится лето (Жду ответа) деб ҳам номланади)) — „Кино“ совет рок мусиқа гуруҳи ижро этган қўшиқ. Гуруҳнинг 1991-йил эълон қилинган „Чёрний албом“ студиявий албомига биринчи трек ўлароқ киритилган. 1990-йилнинг баҳорида ёзиб олинган қўшиқ гуруҳ солисти Виктор Сой ўлимидан кейин эълон қилинган.
| „Кончица лето“ | ||||
|---|---|---|---|---|
| „Кино“ қўшиғи | ||||
| Чёрний албом албомидан | ||||
| Чиқарилган санаси | 1991 | |||
| Ёзиб олинган | 1990 | |||
| Жанр | пост-пунк | |||
| Давомийлиги | 5:56 | |||
| Лейбл | Метадигитал | |||
| Қўшиқ муаллиф(лар)и | Виктор Сой | |||
| Бастакор(лар) | Виктор Сой | |||
| „Чёрний албом“ хронологияси | ||||
| ||||
„Кончица лето“ қўшиғини бир неча хонанда ҳамда мусиқий гуруҳ кавер қилган. Хусусан, „Кукриникси“ гуруҳи Сой хотирасига бағишланган „КИНОпроби“ (2000) албоми учун қўшиқни кавер қилган. Шунингдек, ашулани „Ю-Питер“ ва „Нейромонах Феофан“ гуруҳлари ҳамда рус хонандаси Леонид Агутинлар ижро этган.[1]
Ёзилиши тарихи
„Кончица лето“ ашуласи кейинчалик „Чёрний албом“ албомига киритилган бошқа ашулалар қатори 1990-йилнинг баҳорида Наталия Разлогованинг Москва шаҳридаги квартирасида ёзиб олинган. Қўшиқ акустик гитара ёрдамида маиший магнитофонга ёзиб олинган. Биринчи банди тўлиқ бўлмаган ушбу илк версия 2018-йилда эълон қилинган.
Албом учун ашула 1990-йилнинг ёзида Латвиянинг Юрмала шаҳри яқинидаги Плиэņcиэмс қишлоғида жойлашган „Ямаҳа“ студиясида ёзиб олинган. Сойнинг ён дафтарида қўшиқнинг қора нусхасига „Жду ответа“ деб номланган. Сой ўлими ортидан ёзув қайта ишланиб, 1991-йилнинг январида эълон қилинган.
Таҳлили
Й. Шаджанованинг фикрича, „Кончица лето“ қўшиғи „Чёрний албом“га киритилган бошқа қўшиқлар каби ўлимни олдиндан сезиш ҳисси билан йўғрилган.[2] Унинг сўзларига кўра, Сой айнан қўшиқ ёзилган ёзда — 1990-йилнинг 15-августида вафот этгани рамзий аҳамиятга эга, чунки Сой учун 1990-йилнинг ёзи чиндан якуний ёзга айланган.
Манбалар
- ↑ „Леонид Агутин спел песню Виктора Цоя Об этом сообщает "Рамблер"“. Рамблер (6-сентябр 2018-йил). Қаралди: 3-август 2022-йил.
- ↑ Шаджанова, Й. (2015). „Эволюция семантики концепта пути в рамках когнитивного уровня языковой личности Виктора Цоя“. Вестник Российского университета дружбы народов. № 4.