Kondiloma
Кондилома (юн. cондйлома — ўсма, шиш) — тери ва шиллиқ қаватлар (эпителий ва бириктирувчи тўқима)нинг доимий шаклланадиган соҳасида турли яллиғланишлар туфайли пайдо бўладиган сўгалсимон ўсмалар. Кондилома, аксарият, исқирт одамларда ташқи жинсий аъзоларнинг (сийдик, нажас ва бошқа билан ) доим намланиб турадиган терисида, чов бурмалари ва бошқа жойларда пайдо бўлади. Сербар кондилома (захм белгиларидан бири) ва ўткир учли кондилома фарқ қилинади. Дастлаб майда, қизғиш тугунчалар пайдо бўлиб, улар аста-секин катталашади, сўнг бирбири билан қўшилиб, худди гулкарамга ўхшаш ўсмага айланади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |