Konditsioner
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |

Кондиционер (инглизча: cондитионер) – 1) ҳавони мўтадиллаш агрегати; вентилятор, ҳавони иситкич, ҳавони совиткич ва ҳаво филтрларидан иборат. Мустақил, номустақил ва етказиб берувчи кондиционер, марказий (обектдан узоқроққа ўрнатилади), маҳаллий (обектнинг ўзига ёки унинг яқинига ўрнатилади) турлари бор. Мустақил кондиционерда совитиш машинаси ёки совитиш машинаси ва электр ҳаво иситкичи бўлади, булардан ташқари электр двигателли совитиш компрессорлари, буғлаткич-ҳаво совиткич, конденсатор, ҳаво филтри, электр двигателли вентиляторлар, совитиш машинаси ишини автоматик ростлаш, хона ичидаги ҳавони бир меъёрда автоматик тутиб туриш асбоблари бор. Номустақил кондиционерда совуқ ва иссиқ ҳаво ташқи манбадан келади. Етказиб берувчи кондиционерда ҳаво марказий кондиционердан берилиб, совуқ ва иссиқ (совуқ ва иссиқ сув) ташқи манбадан берилади; унинг вентиляторли ва электорли турлари бор. Сувни буғлатиб ҳаво совитиладиган буғлаткичли кондиционер ҳам ишлаб чиқарилади. Мустақил К.нинг иш унумдорлиги соатига 450–16 000 м3, номустақилники – 1 500–500 000 м3 ҳаво. Кондиционер турар жой, жамоат, саноат ва қишлоқ хўжалиги бинолари, вагонлар, самолётлар ва бошқаларда қўлланади; 2) донларга гидротермал ишлов берадиган аппарат; бунда ун майин тортилади ва сифати яхшиланади.
Адабиётлар
- Ўзбекистон миллий энсиклопедияси. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |