Конферансе (франс. cонференcиэр — маърузачи) — эстрада, консерт ва бошқа томошаларни олиб борувчи, кўпинча мустақил ҳажвий, юмористик томошалар кўрсатувчи артист. Томошабинларга дастур тартибини эълон қилади ва тушунтириш олиб боради. К.лик санъати ўткир зеҳн, бадиҳагўйлик, ҳозиржавоблик, томошабинлар билан мулоқот қила билиш маҳоратини талаб этади. К.лик дастлаб 19-асрнинг 60-йилларида Париж кабареларида пайдо бўлиб, сўнг бошқа мамлакатларга тарқалган.

Ўзбекистонда Миршоҳид Мироқилов, Ҳожисиддиқ Исломов, Юсуфжон қизиқ Шакаржонов — биринчи ўзбек К.ларидир. 20-асрнинг 2-ярмида Ғ. Аълоев, М. Мусаева, Э. Қориёқубова, А. Алихўжаев, В. Лапин ва бошқа етук К. сифатида танилган. Замонавий ўзбек эстрадасида К.лик санъатининг ривожланишига Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ўткир Сиддиқов катта ҳисса қўшиб келмоқда. У 1991—2001-йилларда "Ягона оилада", "Биз Ўзбекистонданмиз", "Шарқ бозори", "Наврўз нашидаси", "Мустақил Ўзбекистон", "Буюк ипак йўли", "Оналар ва оталар", "Тўйга марҳабо" ва бошқа консерт дастурларини яратиб, бадиий сўз устаси сифатида фаол ижод қилмокда. Эстрада-сирк коллежида К.лик санъати бўйича махсус дарслар олиб борилади.

Пўлат Тошканбоев.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил