Konfet
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Конфет (лот. cонфеcтус — тайёрланган) — қандолат маҳсулоти. Шакар қиёми асосида турли крришмада: шоколадли, помадали, сутли, мевали, ёнғоқли ва бошқа хиллари бир ёки бир неча К. масалликларидан тайёрланади. Шакл берилган сиртига шакар, какао, ёнғоқ, вафли ёки шоколад упаси, ҳид ва таъм берувчи моддалар (какао, ванилин ва бошқалар) сепилади, ичига эса ликёр, сут, асал, ёнғоқ, повидло ва бошқа солинади. К. тайёрлаш куйидаги жараёнларни: К. массасини тайёрлаш, К.га шакл бериш, сиртига шакар ва бошқа сепиш, пардозлаш, ўраш ва идишларга жойлашни ўз ичига олади. Иссиқ қиём массаси қолипларга қуйилади, совиб қотгач, сиқиқ ҳаво ёки чўтка билан қолипдан туширилади. Бўлаш конвеерида шакар ва бошқаларга бўланиб, совитиш камерасидан ўтказилади ва бўлакларга ажратилади. К. тайёрлаш турли машина ва механизмлар ёрдамида бажарилади. К. сирт қаватини тайёрлашда помада, помада-крем, мева, желе, желе-мева, паралин, сут, ликёр, крем ва бошқалардан фойдаланилади. Қандолат саноатида кўпроқ помадали конфетлар (40%) ишлаб чиқарилади.
К. таркибининг асосий қисмини шакар (47,3 дан — 86,8%), қолганларини эса крахмал патокаси, асал, мева, резавор мевалар, какао, ёнғоқлар (фундук, бодом, ер ёнғоқ), ҳайвон ва ўсимлик ёғлари, сут ва тухум маҳсулотлари ташкил қилади. 100 г конфетнинг калорияси 1427—2368 кЖ атрофида. Яхши ва покиза сақланиши учун К. қоғоз ёки зар этикеткага ўралади. Ўзбекистонда "Ўздонмаҳсулот" давлат-аксиядорлик корпорацияси, "Ўзозиқовқацаноат" давлат-аксиядорлик консерни, "Ўзбекбирлашув" уюшмаси таркибига кирадиган корхоналарда ишлаб чиқарилади (қаранг Қандолашчилик саноати).
Адабиёт
- Истомина М. М., Эйнтор М.Б., Соколовская Т. А., и др., Конфети, М., 1979; Луре И. С, Технология кондитерского производства, М., 1992.
Пўлат Турсунхўжаев.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |