Конфет дарахти, говения (Ҳовениа дулcис) — чилонжийдадошлар (итжумрутдошлар) оиласига мансуб мевали дарахт. Корея, Хитой, Японияда ёввойи ҳолда ўсади ва экилади. Этли мева банди ширинлик сифатида истеъмол қилинади ва кондитер саноатида қўлланади: мева бандида 20—23%, қуруғида 47,8% гача қанд бор. Гули серасал. Ёғочи мебел ва мўзика асбоблари тайёрлашда ишлатилади. Конфет дарахти Қрим, Кавказ ва Ўрта Осиёда ўстирилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил