Конфуцийлик ёки конфуцийчилик - Хитойдаги ахлоқий-сиёсий таълимот; кейинчалик, энг таъсирли 3 асосий фалсафий-диний оқимдан бири (даосизм ва буддизм билан бирга). Конфуций асос солган. Конфуцийнинг илк давомчилари — Мен-сзи (Мек Ке — милоддан аввалги 371—289), Вен-сзи (милоддан аввалги ВИ аср), Хан Фей-сзи (милоддан аввалги 233 йил в.э.), кейинги даврда Фан Чжен (ВИ аср), Хан Юй (768—824) ва бошқа

Конфуций таълимотида инсонпарварлик (жен), одоб қоидалари (ли), фазилат (де) тушунчаси муҳим ўрин эгаллайди. Инсонпарварлик тушунчасига кўра, одамлар ахлоқий ва ижтимоий муносабатларда ёши улуғ, мавқеи баланд кишиларни ҳурмат қилишлари, подшоҳга садоқатли бўлишлари керак. Одоб қоидалари тушунчасига кўра, у туфайли юксак фазилатлар шаклланади, жамият ривож топади, адолат тантана қилади. Бурчни адо этиш туфайли инсон камолотга эришади. Унинг негизида "сен ўзинг нимага эришишни истасанг, унга бошқаларнинг эришишига кўмаклаш", "сен нимани орзу қилмасанг, уни бошқаларга раво кўрма" каби ҳаётий тамойиллар ётади. "Буюк таълимот" ва "Ўрталик ҳақида таълимот" деган асарларни Конфуций ёзган деб тахмин қилинади. Бу китобларга кўра, одамларнинг бирга оқилона яшаши тартибининг муҳим шартини 5 та оддий ва буюк фазилат ташкил этади: донолик; инсонпарварлик; садоқат; катталарни ҳурмат қилиш; жасорат. Бу фазилатлар ўзига ва бошқаларга халолликни ва чуқур ҳурматни англатади. Фақат мумтоз ва комил инсонларгина бундай фазилатга эга бўлади.

Конфуцийда таъкидланишича, қонун инсон манфаатларига хизмат қилмоғи лозим. Қонун ўзгариши билан манфаатдорлик ва манфаацизлик тушунчалари ҳам бошқача маъно касб этади, инсон фаолиятида туб ўзгариш рўй беради. Ўтмишда ўрнатилган тартибга сажда қилиш янги қонунлар руҳига зиддир. К.да жамиятни бошқаришга катта эътибор берилиб, унга кўра, жамиятни керагидан ортик, оддий қонунлар билан тўлдириб юбормаслик зарур. Хитойда асрлар мобайнида К.нинг турли мактаблари юзага келган. Улар ўртасида кескин кураш борган.

Конфуций милодий 1 -а.да давлат таълимотига айланди, ИХ асрда буддизм, ХИ асрда даосизм устидан тўла ғалаба қозонди. Бунга, айниқса, Сун даври (960—1279)да неоконфуцийчилик ривожланганлиги туфайли эришилди[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил