Kongeniallik
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Конгениаллик (лот. cон - бирга ва гениус — руҳ) — руҳий, маънавий жиҳатдан кишиларнинг бир-бирига мослиги, ўхшашлиги, мутаносиблиги, яқинлиги. К. тушунчаси қадимдан психология фанида қулланади. Инсонлар ўртасидаги ўзаро яқинлик, жисмоний, физиологик, психологик жиҳатдан ўхшашлик муаммолари кишиларни қизиқтирган. Бу ўхшашликни аниқлашнинг муайян мезонлари яратилган. Бу борада куч, қомат, истара, чирой одамларнинг қиёсий ўлчами сифатида хизмат қилади. Инсонлар ўртасидаги руҳий, фикр юритиш йўналиши, табиий ва ирсий омиллар (истеъдод, лаёқат)га тааллуқли ўта яқинлик, мутаносиблик психология фанининг тадқиқот предметига айланган. Бундай ёндашувнинг вужудга келишига асосий сабаб — кишиларни психологик нуқтаи назардан муайян типларга, тоифаларга ажратган ҳолда уларга махсус муносабатни амалга оширишдир. Инсонлар орасидаги К. уларнинг ҳарактерида, қизиқишлари ва маслақларида, институтилиш ва орзуистақларида мужассамлашади. Шунингдек, К. одамларнинг фикр юритиш суръати, мароми, мантиқи, билим доираси орасидаги ўта яқинлик туфайли келиб чиқади. Кишилар ўзларининг хаттиҳаракатлари, нерв системаси, темперамент хусусиятлари билан ҳам К.ни вужудга келтиради. Бунинг натижасида табиийирсий белгилари билан ўзаро ўхшаш психологик табиатли кишилар гуруҳи пайдо бўлади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |